Бишкекда ҳайит намози масжидлардагина ўқилади — Муфтият

243

Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси (ҚМДБ) эпидвазият сабаб Бишкекнинг эски майдонида ҳайит намози ўқилмаслигини билдирди.

ҚМДБ таъкидлашича, Қирғизистонда Қурбон ҳайит муносабати билан байрам намози фақат масжидларда ўқилади.

Қурбон ҳайити бу йил 20-июлда бўлади, бу кун дам олиш куни деб эълон қилинди.

Қурбон ҳайит ёки Ид аль-адха — Рамазон ҳайитидан кейин 70 кундан сўнг нишонланувчи қурбонлик байрами. Шу куни мўмин-мусулмонлар байрам ҳайит-намозига йиғилишади.

Одатда, Бишкекда ҳайит намози эски майдонда ўқиб келинган. Бироқ 2020-йили коронавирус сабаб эпидвазият кескинлашгани учун муфтият барча шаҳарларда ҳайит намозини майдонларда ўқишни тақиқлаган.