Токиодаги Олимпиада ўйинларига 16 қирғиз спортчиси боради

225

Қирғизистоннинг олимпиада терма жамоасининг финал рўйхатига 16 спортчи кирди. Улар Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинларида спортнинг 7 туни бўйича беллашишади.

Олимпиада термасида полвонларнинг сони кўп — 9 спортчи.

Грек-рим кураши

Жоламан Шаршенбеков — 60 кг гача;

Акжол Махмудов — 77 кг гача;

Атабек Азисбеков — 87 кг гача;

Узур Жусупбеков — 97 кг гача.

Эркин кураш, эркаклар

Эрназар Акматалиев — 65 кг гача;

Айаал Лазарев — 125 кг гача;

Эркин кураш, аёллар

Айсулуу Тинибекова — 62 кг гача;

Мээрим Жуманазарова — 68 кг гача;

Айпери Медет қизи — 76 кг гача.

Енгил атлетика

Дарья Маслова, марафон

Нурсултан Кенешбеков, 5000 метр

Бундан ташқари, Олимпиада ўйинларида фехтование бўйича Роман Петров, ғоввос Денис Петрашов, дзюдочи Владимир Золоев, оғир атлетикачи Бакдөөлөт Расилбеков ва ўқ отувчи Каникей Кубаничбекова қатнашади.

Югуриш бўйича эса Юлия Андреева билан Мария Коробицкая Токио Олимпиадасига қатнаша олмай қолди. Андреева Олимпиадага боришдан бош тортди, Коробицкая нормативни бажармагани учун мусобақадан четлатилган.

Токиодаги ёзги олимпиада ўйинлари 2020-йили ёзда ўтиши керак эди, бироқ халқаро олимпиада қўмитаси коронавирус пандемияси сабаб 2021-йилга жилдирилган. Токио Олимпиадаси 23-июлдан 8-августгача ўтиши керак.