Қамчибек Ташиев: Ўрхан Инанди бошқа давлатга қилган жиноятлари учун жавоб бермоқда

Камчибек Ташиев

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев 8 июлдаги матбуот анжуманида Орхан Инанди бошқа мамлакатда қилган террористик жиноятлари учун жавоб бермоқда» деб билдирди. Шунингдек у Инандини қирғиз фуқароси билан солиштирмасликка чақирди.

«Орхан Инанди бошқа мамлакатда, бошқа халқда қилган ишлари учун жавоб бермоқда. Қирғизистонда қилган жиноятлари учун жавоб бермади ҳозирги кунда. Орхан Инанди бизга бошқа давлатдан келган. Ўша давлатнинг айтишича террор жиноят қилиб кейин бизнинг давлатга келиб яшаган одам», — деди Ташиев.

Бундан ташқари махсус хизматнинг бошчиси «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчисини турк ва қирғиз фуқаролиги бўлганини айтиб, уни «усти ялтироқ, ичи қалтироқ» киши деди.

«Агар у Қирғизистоннинг фуқароси бўладиган бўлса, у Туркиянинг фуқаролигини топшириши керак эди. У фуқаролигини топширмасдан Туркиянинг фуқаролигидан фойдаланиб яшаб келган. Қирғизда «усти ялтироқ, ичи қалтироқ» дейди. Демак, устида қирғиз фуқаросидан дейди, ичида Туркиянинг паспорти билан Туркияда ўзгариш бўлса кетиб қоламан деган мақсадда ўзларининг ишини бажариб юрган одам бўлган», — деди МХДҚнинг раиси.

Ташиев ўз сўзида Орхан Инандининг қирғиз фуқаролигини олгани бўйича 2019 йили судгача текширув очилиб, иш ҳамон тергов қилинаётганини айтди.

Бироқ юристлар қирғизистонликларга қўш фуқаролик у давлат ходими бўлмаса рухсат берилганини айтишади. Шунингдек, Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси бўлганда ҳам уни ўз юртига ўтказиб бериш учун махсус суд қарори бўлиши кераклигини айтишади.

Бундан ташқари, улар Инанди «зўравонлик билан йўқотилди» деган фикрда. Сабаби «Зўравонлик билан йўқотиш» давлат ёки унинг махсус хизмати томонидан, ҳамда унинг розилиги ёки ёрдами билан қилинади.

Мавзу бўйича: Юристлар: Туркия Орхан Инандини ўғирлаш билан қирғиз қонунларини бузди

7 июнда Туркиянинг жамоатчилик TGRT Haber TV телеканалининг бошловчиси Ферхат Унлу Инандининг ўғирланишига қирғиз ҳукуматининг иштироки бўлиши мумкин деган тахминини айтган. Унда Унлу Жапаров Тожикистон билан бўлган жанжалда Россия ва Хитойдан ёрдам ололмай, уни Туркиядан кутмоқда деб айтилган.

Унинг айтишича, Туркия Қирғизистон ўз ҳудудида юрган ФEТОнинг барча аъзоларини, уларнинг орасида «Сапат» мактабларининг Туркиянинг «Маариф» фондига ўтказиб бериш керак деган шарт қўйган.

Президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев қирғиз ҳукуматини Орхан Инандининг ўғирланишига алоқаси бўлиши мумкин деган тахминларни «умуман кулгили» деб билдирган.

Орхан Инандининг ўғирланиши

Орхан Инанди 2021 йилнинг 31 майида ўғирланган. Бунга президент Садир Жапаров реакция билдириб, МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучларни сафарбар қилишни топширган.

Бу орада «Сапат»нинг юзлаган битирувчилари ва ходимлари митингга чиқиб, Инандини топишни талаб қилишган. Кейин улар Инандини Туркиянинг махсус хизмати ўғирлаган деб тахмин қилишган.

Орадан бир ой ўтгандан сўнг Инандининг аёли билан унинг тарафдорларининг хавотирлари тасдиқланди. Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган 6 июлга ўтар кечаси ўзи Инанди Туркиянинг махсус хизмати томонидан олиб келинганини маълум қилди.

Туркия ҳукумати Инандини «террористик ташкилот тузиш ёки бошқаришда» айбламоқда. Режеп Тайип Эрдоган Инандини ФEТОнинг* Марказий Осиё бўйича бош менежери деб атаган.

*ФEТО ёки «Фетхуллах Гуленнинг ҳаракати» Туркияда террористик ташкилот деб топилган. Бу туркчадан таржима қилинганда Fethullahçı Terör Örgütü (Фетхуллахнинг террористик ташкилоти) деган маънони англатади. Туркия ҳукумати диний ташвиқотчи «Фетхуллах Гуленнинг ҳаракатини» 2016 йилдаги тўнтарилишда айблаб, уларни террористик ташкилот деб атаган. Бироқ Гулен бу айбловларни инкор қилиб келади.

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Айбек Артикбаев Туркия 2019 йили бу айбловлар асосида Инандини экстрадициялаш бўйича сўров юборганини билдирган. Бироқ Инанди 2012 йилдан бошлаб Қирғизистон фуқаролигини олгани сабаб қирғиз ҳукумати Туркиянинг илтимосини қаноатлантирмаган.

ТИВ Туркиянинг элчиси Ахмет Доганга нота топшириб, Инандини Қирғизистонга қайтаришни талаб қилди. Доган Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси эканини айтмоқда.