Битирувчиларга эслатма. ОЎЮларга топшириш онлайн ўтказилади

35
Архив. Сурат: Темир Сидикбеков/«Азаттык»

Бу йил Қирғизистонда ўқув юртларига топшириш онлайн режимда олиб борилади. Битирувчилар университетларга топшириш учун www.2020.edu.gov.kg сайтига кириб рўйхатдан ўтиши керак. Унда абитуриентларга барча намуналар ва изоҳлар бор.

Веб сайтдан битирувчи истаган ўқув юртига топшириб, танловни боришини онлайн турда кузата олади.

Олий ўқув юртларига ўтиш учун намуна:

  • Абитуриент www.2020.edu.gov.kg сайтига кириб, «рўйхатдан ўтиш» босқичини босади;
  • Кейин УРТдаги рўйхатга олиш рақамини ёзиб, текширув босқичини босиши зарур;
  • Рўйхатга олиш рақами тўғри ёзилиб, маълумот базада бўлса, УРТга ёзган рақамини ёзиб текшириши керак;
  • Рўйхатдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, шахсий кабинетга кириш учун телефон рақамга логин, сирли сўз киритилган SMS юборилади.

Шахсий кабинетдан фойдаланиш учун намуна

Шахсий хонага телефон рақамига келган логин ва сирли сўз билан кириб, анкетани тўлдириб ўқув юртини ва мутахассисликни танлайди.

Шундан сўнг УРТнинг электрон талонини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни киритиши зарур.

Охирида танланган мутахассислиги бўйича ўқиши ҳақида қарорини тасдиқлаши керак.

Тизимнинг мақсади нима?

Абитуриентлар танловга қатнашиш учун аризани электрон турда беради;

УРТ сертификатининг талонларини қабул қилишга таклиф қилинган абитуриентларнинг рўйхатини ҳисобга олиш бўйича система тузилади;

Абитуриентларни ўқув юртларига қабул қилишнинг сифати ва шаффофлиги ортади. ОЎЮларининг қабул комиссиясининг иши изга солинади.

2021-2022-ўқув йилига УРТнинг натижаси бўйича ОЎЮларига танлаш ва рўйхатга олиш турларининг графиги:

— Биринчи тур 12 июль соат 9:00дан 14 июль соат 14:00гача бўлади. 15 июль соат 9:00да ўқишга ўтганларнинг рўйхати эълон қилинади, 15-17 июлда талаба танлаган ўқишини тасдиқлайди;

— Иккинчи тур юқоридагидек тартибда 19 июлдан 23 июлгача ўтказилади;

— Учинчи тур вазирликнинг қарори билан 26-31 июлда бўлади.

Қабул учун керакли ҳужжатлар:

  • Паспорт ёки туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
  • Ўрта билими бўйича шаҳодатнома ёки касб-ҳунар билими ҳақида диплом;
  • УРТнинг сертификати.

Онлайн ўқишга топширишда кимларга имтиёзлар қаралган?

Қайрилманлар ёки ўлкадаги бирор бир воқеада қурбон бўлган одамларнинг болаларига;

Ота-онасининг ғамхўрлигисиз қолган болаларга;

Етим болаларга;

Болалигидан ногирон бўлган болаларга;

1, 2-гуруҳ ногирон бўлган болаларга.

Юқорида айтилган сайтга кириб, намуна билан видео тушунтиришлар орқали танишса бўлади.

Муаллиф: Калида Кубаничбекова