Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакилининг ўринбосари Эрлан Сапарбаев гумёрдам Лайлакка кетганини билдирди. У оғир юк ташувчи машиналарни «тожик аскарлари ўққа тутган» деб тарқалган маълумот ёлғон эканини таъкидлади.
Биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков «Клооп»га Лайлак туманига бугун 60 тонна инсонпарварлик ёрдами юборилганини айтган. Бу ёрдам Лайлак туманининг энг кўп жабрланган қишлоқларига етказилишини таъкидлади.
Новиковнинг айтишича, 30 апрелда Исфана шаҳрига ва Рават қишлоғига 20 тоннадан ёрдам етказилган. Бундан ташқари, у Лайлакка яқин орада яна 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборилишини қўшимча қилди.
Бунгача турғунлар Лайлакда қолган Элдияр Жээналиев озиқ-овқатдан ташқари тиббий воситаларга эҳтиёж катта эканини айтган.
«Вазият оғир. Умидсиз бўлиб қолишган. Вертолёт ва самолёт билан етказмаса бошқа йўл йўқ. Лайлак туманига жуда оз ёрдам етказилди. Самолёт билан бироз ёрдам борди. Бироқ бу етарли эмас», — деди Жээналиев.
Акжол Рахманов Баткен шаҳрига Бишкекдан келган. Унинг Лайлак туманида яшаган ота-онаси, туғишганлари Баткен туманининг Рават қишлоғига қочишга мажбур бўлишган. Рахмановнинг айтишича, мазкур ҳудудга ёрдам келмаган.
«Укам, ота-онам ўша ерди. Кундузи тожиклар Лайлакдан аҳолининг мол-мулкини, буюмларини, уйларини тўнаб, кечқурун уйларини ёқиб юборишмоқда. Рават қишлоғидагилар нон, озиқ-овқат бериб юборинглар деб ёрдам сўрашди. Агар ўша ерда бўлсангизлар буни амалдорларга етказинглар деб. Мен эрталабдан бери ҳаракат қилдим, озиқ-овқат учун ҳокимнинг имзосини олдим. ФҲВгача бордим. Бу ерга келсам ҳисоботини олиш олишимиз керак деб, халқдан йиғилган маҳсулотларни беришмаяпти», — деди Рахманов.
МХДҚнинг чегара хизматидан соат 15:00 қирғиз-тожик чегарасидаги вазият кескинлигича қолаётганини билдиришди. Муассасадан тожик томон қўшимча ҳарбий техникаларни чегарадан олиш шартномасини бузиб, ҳарбийлар ва оғир ҳарбий техникаларни жалб қилишни давом эттираётганини таъкидлашди.
Аввалроқ чегара хизмати Лайлак туманининг Арка қишлоғидаги уй-жойларни тожик ҳарбийлари ўққа тутаётганини маълум қилган. Мазкур қишлоқнинг турғунлари хавфсиз жойга эвакуацияланган.
Чегара хизмати соат 11:30да қирғиз-тожик томон Тўрткўча ҳудудидаги йўлни тўлиқ ёпиб олганини билдирган. Бу ҳудуд Баткен тумани билан Лайлак туманини бирлаштиради. Шунингдек, йўл ёпилгани сабаб Баткен туманининг бир неча қишлоқ ҳукуматларига ҳам етиш мумкин бўлмай қолди.
Бундан ташқари, МХДҚдан Тожикистон томондан тожик-қирғиз чегараси томон ҳарбий техникалар йўл олгани кузатилганини ва чегарадаги вазият кескинлигича қолмоқда деб билдиришган.