Боткен: Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмадан ҳалок бўлганларнинг исм-фамилияси

368

1 май куни брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Азиза Солтонбекова ҳалок бўлган фуқароларнинг рўйхатини эълон қилди.

Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 33 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бундан ташқари, яна икки фуқарога ўқ теккани ҳақидаги маълумот аниқланмоқда.

Ўқ тегиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар

Манасбек ўғли Нурсултан 1992 йили Ахси туманининг Авлетим қишлоғида туғилган. Оилада тўрт фарзанднинг иккинчиси. 2010 йили ўрта мактабни тамомлаб, Ҳарбий ўқув юртига топшириб, 2015 йили битирган. №2053 ҳарбий бўлимнинг 3-отрядининг командири бўлган. Давлат чегара хизматининг капитани. Манасбек ўғли Нурсултаннинг жасади 1 майда Дейрес-Сай қишлоғида дафн қилинди.

Кубаничбеков Эсентур Кубаничбекович 1991 йили Отбоши туманининг Ак-муз қишлоғида туғилган. Ак-Муз қишлоғида 8-синфгача ўқиб кейин Дайир Асанов номидаги ҳарбий лицейни битирган. Россиянинг Курган шаҳридаги ҳарбий билим юртининг битирувчиси. Оилада уч фарзанднинг ўртанчаси. МХДҚ чегара хизматининг «Бўри» махсус йўналишдаги хизматнинг 2053-ҳарбий бўлимининг командири. Капитан ҳарбий унвони эгаси. Норин шаҳрида «Бўри» отряди командирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Яқинларининг айтишича, 20 кун олдин Баткенгга хизматга жўнаб кетган. Унинг жасади Норин вилоятига дафн қилинди.

Юлдашев Бекзат Давлатжанович 1991 йили Исфана шаҳрида туғилган. Саккиз йилдан бери ҳарбий хизматда ишлайди. №2021-ҳарбий бўлимнинг прапорщиги. Бекзат Юлдашевнинг ортида уч нафар боласи қолди.

Ватанни ҳимоя қиламан деб ҳалок бўлган уч ҳарбий ҳам «Бўри» махсус тайёргарликдаги отрядда хизмат қилишган.

Баткен вилоятидаги чегара можаросида ҳалок бўлган ватандошлар

Каратаев Сагин Калбаевич — 1977 йили 26 июлда туғилган Кўктош қишлоғининг турғуни;

Тагаев Суюн Ураимович — 1969 йили 14 мартда туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Каработоев Альтинбек Жалилович — 1982 йили 18 майда туғилган Қадамжой шаҳрининг турғуни;

Адбрахманов Баяман Гапарович — 1998 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Усўн ўғли Рашид — 1973 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Ганиев Жамшит Кайимович — 1990 йили туғилган Чет-Булоқ қишлоғининг турғуни;

Рахматжанова Мадина 2009 йили туғилган Қулунди қишлоғининг турғуни;

Сайдаров Махаматрасул Махадасавич — 1985 йили туғилган Қорабулоқ қишлоғининг турғуни.

Нурумбаев Дастан Пайзуллаевич — 1983 йили туғилган Қизилбел қишлоғининг турғуни.

Махамадали ўғли Мидин — 1991 йили туғилган, Бужум қишлоғининг турғуни

Мусаев Уланбек Эшанкулович — 1991 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Темирбаев Чингиз Темирбаевич — 1995 йили туғилган Бужум қишлоғининг турғуни;

Бактияров Салим Эрмаматович — 1963-йили туғулган Қизил-Бел қишлоғининг турғуни;

Эргешаали ўғли Тинчтикбек — 1991 йили туғилган Қорабоғ қишлоғининг турғуни;

Саттаров Турдубай Азимович — 1988 йили туғилган Қорабоғ қишлоғининг турғуни;

Камчиев Медербек Абдисаматович — 1995 йили туғилган Қизилйўл қишлоғининг турғуни;

Аманов Жаркинбек Асанович — 1988 йили туғилган Бужум қишлоғининг турғуни;

Абрахманов Мирзабек Абдигапарович — 1991 йили туғилган Бужум қишлоғининг турғуни;

Абдивахап ўғли Султанбек — 2002 йили туғилган Қизилйўл қишлоғининг турғуни;

Бахридин ўғли Ўмурбек — 2003 йили туғилган Қизилйўл қишлоғининг турғуни;

Тажибаев Мооланбек Кошунбетович — 1990 йили туғилган Янгиер қишлоғининг турғуни. «Головной» суқ тақсимлаш пунктига борганда ўқ теккан, ортида уч боласи қолди.

Тагайбаев Алижан Тургаевич — 1990 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Жигитаали ўғли Дуулатбек — 1988 йили туғилган Қорабоғ қишлоғининг турғуни;

Исманов Тойчубек — 1958 йили туғилган Қорақулжа туманининг Қашқайўл қишлоғининг турғуни;

Зикиров Шухратбек Умарбекович — 1989 йили туғилган Оқсой қишлоғининг турғуни;

Арипбай ўғли Шумкарбек — туғилган ери анқланмаган;

Аманов Асамидин Жамалидинович — 1973 йили туғилган;

28-фуқаронинг шахси аниқланмаган

Ўқ тегиб ҳалок бўлган 12 ёшдаги Мадина

Баткенда тожик чегарачиларининг миномётидан отган ўқдан ҳалок бўлган Мадина Рахматжанова 12 ёшда бўлган. Мадина онаси ва синглиси билан қишлоқдан қочиб чиқаётганда портлаган миномёт ўқидан жабрланган. Отишув тўхтамагани сабаб ўсмирга зудлик билан ёрдам беришнинг имкони бўлмаган. Қон кўп кетгани учун у касалхонага етмай вафот этган.

Отаси Наимжан Абдуллов «Азаттык»қа интервью бериб, аёли ва кичик қизи Бишкекда операция қилиниб, Москвадан учиб келган ўғли уларнинг ёнида бўлгани сабаб, қизини ўзи ёлғиз дафн қилганини йиғлаб айтиб берган. Мадинанинг жасади 30 апрелда дафн қилинди.

«Мадина дилгир, ақлли қиз эди. 1-синфдан 6-синфгача фақат «5» баҳога ўқиди. Иймонли қизимдан айрилиб қолдим. Беш вақт намоз ўқиб, рўза тутарди. Ўлган куни рўза тутиб олган эди, шу бўйича кетди. Ўзимни қўярга жой топмай, қийналяпман. Бошқа ҳеч нарса айтиб беролмайман», — деб билдирган Наимжан Абдуллов.

Ортопедия ва травматология илмий текшириш марказининг директори Сабирбек Жумабеков Мадинанинг онаси ва синглиси муваффақиятли операция қилинганини айтган.

«Аҳволлари стабил. Она-қизнинг оёқларига ўқ теккан. Мушаклар орасидан ўтиб кетган. Майда осколка теккан.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова