Мамитканов билан Асанбеков ЕИКнинг вазирлик хизматларига таклиф қилинди

Максат Мамитканов ва Темирбек Асанбеков

Евросиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) матбуот хизмати ЕОИИ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ЕИК коллегиясининг янги аъзолари номзодларини қўллашганини билдирди.

Евросиё ҳукуматлар аро кенгашининг йиғини 29 ва 30 апрелда Қозон шаҳрида бўлди. Унга премьер-министр Улукбек Марипов қатнашди.

ЕИКнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, «Чон Казат» сиёсий партиясини лидери қатори танилган Максат Мамитканов Олег Панкратовнинг ўрнига комиссиянинг божхона хизмати бўйича вазири хизматига тасдиқланди.

Бундан ташқари, «Мекен Ынтымагы» партиясининг асосчиси Темирбек Асанбеков ҳам ЕИКнинг энергетика ва инфраструктура бўйича вазири бўлиб тайинланиши мумкин. Бунгача мазкур хизматда Эмил Кайкиев ишлаган. «Уларнинг номзоди Олий Евросиё иқтисодий комиссиясининг кенгашига таништирилади», — деб таъкидлайди ЕИКнинг матбуот хизмати.

Мамитканов ким?

Максат Мамитканов 2020 йили парламент сайловига қатнашган «Чон Казат» партиясининг лидери бўлган. Ўлкада 5-6 октябрда ҳукумат алмаша бошлаганда Мамитканов амалдаги президент Садир Жапаровни қўллаган. Жапаров ҳукуматга келиши билан зудлик билан яъни 14 октябрда Мамитканов вице-премьер-министрлик хизматига тайинланган.

2007 йилгача МХДҚда ишлаган. Қачонлардир МХДҚнинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича бошқармасида раҳбарлик лавозимида ишлаган деган маълумот бор. У махсус хизматдан қандай сабаблар билан кетгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ охирги йилларда ОАВга иқтисод ва сиёсий масалалар бўйича эксперт қатори, кўпроқ ҳукумат ҳаракатларини танқид қилган интервьюларни берган.

Асанбеков ким?

Темирбек Асанбеков — «Мекен Ынтымагы» партиясининг асосчиси ва раиси. Бундан ташқари, президентлик сайловларини номзодини қўйиб юрган. .

Асанбеков собиқ президент Сооробай Жээнбековнинг сиёсатига қарши чиққан. У 5-6 октябрь воқеаларида яраланган. Асанбеков ҳам октябрь воқеасидан кейин Жапаровни қўллаган.

ЕИК нима?

Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) — Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) мунтазам равишда ишлаган изга солувчи органи. Комиссия Олий Евросиё иқтисодий кенгашига бўйсунади. Комиссиянинг қарорлари ЕОИИ, божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий муҳитга аъзо давлатлар ҳудудида бажарилиш керак.

Евросиё иқтисодий комиссияси кенгашининг таркибига Россия, Қозоғистон, Беларус, Арманистон ва Қирғизистон киради.

Евросиё иқтисодий комиссиясининг асосий вазифаси Евросиё иқтисодий иттифоқининг, божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий муҳитнинг ишлашига ва ривожланишига шароит яратиш бўлиб ҳисобланади.