Чегара можаросида қурбон бўлган 12 ёшли Мадина дафн қилинди

318
Мадина Рахматжанова. Сурат: BBC

29 апрелда Лайлакнинг Интернационал (Марказий) қишлоғида тожик ҳарбийларининг миномётидан отилган ўқдан 12 ёшли Мадина Рахматжанова ҳалок бўлди. У 30 апрель куни дафн қилинди.

Интернационал қишлоғига ўқ отила бошлаганда Мадина онаси ва синглиси билан бирга қишлоқдан қочиб чиқишга ҳаракат қилган. Бироқ онаси билан унга ўқ тегиб, синглисини оёғи жароҳатланган.

«Уларни кўриб қолган ҳамқишлоқлари кўтариб машинага солиб, ҳудудий касалхонага етказишган. Бироқ ҳудудий касалхона уларнинг аҳволи оғир, туман касалхонасига олиб боринглар деган. Бахтга қарши олтинчи синфнинг ўқувчиси касалхонага етмай ўлиб қолди», — деган Лайлак туман билим бериш бўлимининг раҳбари Би-Би-Сининг қирғиз хизматига берган интервьюсида.

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал оқибатида ҳалок бўлган қирғизистонликлар сони 31га етди. Умумий 154 одам яраланган.

Уларнинг 121 нафари оддий фуқаролар бўлса, 23 киши куч тизимларининг вакиллари.

Муаллиф: Гулнур Чингизова