Қирғизистоннинг МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев ва Тожикистоннинг МХДҚ раҳбари Саймумин Ятимов Баткенда учрашиб, ўтишувларни тўхтатиш ва ҳарбийларни олиб кетиш бўйича протокол қабул қилишди.
Ташиевнинг айтишича, айни дамда учрашиб суҳбатлашиш икки давлат учун оғир бўлган. У қабул қилинган қарорлар амалга оширилишига умиди катта эканини таъкидлади.
«Иккки томоннинг манфаати киритилган тўрт қисмдан иборат протоколни қабул қилдик. Ҳа, Қирғизистон ва Тожикистоннинг халқи безовта бўлиб турибди, ўта оғир ҳолатни бошидан ўтказмоқда. Икки томоннинг фожиаси бўлди. Шундай вақтда учрашиб, сўзлашиш биз учун оғир бўлди. Шунга қарамай икки давлат раҳбарларининг топшириғи билан бу ишни амалга оширдик. Натижада чегара ҳудудидаги отишувларни тўлиқ тўхтатиш шартномасига эришдик. Бугундан бошлаб худо хоҳласа бизнинг ўлкаларимизда тинчлик, осойишталик бўлади. Айниқса, чегара ҳудудларида», — деди Ташиев.
Тожикистоннинг МХДҚ раҳбари Саймумин Ятимов учрашувда қирғиз-тожик юртида стабилликни, тинчликни таъминлаш учун принципиал келишувга эришганларини маълум қилди.
«Бугун бихда давлат раҳбарларимизнинг ташаббуси билан сўзлашув ўтди. Чегарадош ҳудудларда бўлиб ўтган трагедия ҳеч қачон такрорланмаслиги керак. Сабаб бу ҳудудда бизнинг халқимиз кўпдан бери яшайди. Турғунлар жуда иноқ, уларнинг бир-бирига ҳеч қандай даъвоси йўқ. Биз сиёсатчилар барча масалаларни ҳал қилиб, халққа бирдамлик ва тинчликда яшашга имкон беришимиз керак. Мен буни қила олишимизга, яқин орада барча муаммоларни ҳал қилишимизга ва халқимиз доимгидай дўстликда, бир-бирини тушуниб стабилликда яшайди деб ишонаман», — деди Ятимов.
Чегарадаги можаро
Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган.
Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».
*«Головной» Тўрткўл сув омборининг юқори қисмида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудига 1972 йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди. 1991 йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш келишувига кўра, Тўрткўл каналининг сувини 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади.
29 апрелда низо кескин тус олган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.
Икки ўлканинг ташқи ишлар вазирлари 29 апрелда соат 20:00дан бошлаб қирғиз-тожик чегарасидаги отишувни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввалги жойига олиб кетишга келишишган. Бироқ ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги 30 апрелда Лайлак туманида отишув давом этаётганини билдирган.
МХДҚнинг чегара хизмати 1 майда соат 18:15га қирғиз-тожик чегарасида умумий ҳолат нисбатан барқарор эканини маълум қилган.
Чегара хизмати Ўш — Баткен — Исфана йўлининг Жака-ўрик ҳудуди очилганини билдирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1 майда соат 18:30га берган маълумотига кўра, 173 киши яраланиб, уларнинг 34 ҳалок бўлган. Яраланганларнинг 131 нафари оддий фуқаролар бўлса, 31 киши куч тизимларининг вакиллари. Қолганларнинг маълумотлари аниқланмоқда.