Чегарада чиққан низодан 33 киши ҳалок бўлиб, 163 киши ярадор бўлди

388
Баткен вилояти. 1 май 2021 йил. Сурат: Айбике Адилет қизи

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо оқибатида ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг сони 33га етиб, 163 одам яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида бир ўсмир қиз ҳам бор. Бу ҳақда 1 майда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ализа Солтонбекова матбуот анжуманида билдирди.

Жароҳатланган 49 киши Бишкекка олиб келиниб, уларнинг учовини аҳволи ўта оғир. Қолган жабрланувчилар Баткен вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанишмоқда.

«Дори-дармонлар ва қон миқдори стационарларда етарли. Ҳозирда шифокорлар гуруҳи эвакуцияланган фуқароларга туну кун тиббий ёрдам кўрсатиб, бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда», — деди у.

Баткен вилоятидаги эвакуциаланган одамларнинг умумий сони 28 350 кишига етди. Уларнинг 15 505 ёш болалар.

Солтонкулова эвакуация бўлган жойда озиқ-овқат оз эканини таъкидлаб, йўл ёпиқ бўлгани учун ёрдамни самолёт билангина етказиш мумкинлигини билдирди.

Тожик ҳукумати жабрланганлар ҳақида расмий маълумот бермаган, журналистлар 90 одам жароҳатланиб, 10га яқин одам ҳалок бўлганини маълум қилишди.

Қирғизистонда 1-2 май кунлари миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати соат 11:30га кўра берган маълумоти бўйича тожик томон Тўрткўча ҳудудидаги йўлни тўлиқ ёпган. Тожикистоннинг ҳарбий техникаси қирғиз-тожик чегарасига йўл олгани сезилгани ёзилади.

Чегарадаги можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган.

Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».

*«Головной» Тўрткўл сув омборининг юқори қисмида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудига 1972 йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди. 1991 йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш келишувига кўра, Тўрткўл каналининг сувини 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади.

29 апрелда низо кескин тус солган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.

Икки ўлканинг ташқи ишлар вазирлари 29 апрелда соат 20:00дан бошлаб қирғиз-тожик чегарасидаги отишувни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввалги жойига олиб кетишга келишишган.

Бироқ ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги 30 апрелда Лайлак туманида отишув давом этаётганини билдирган.

Кейинчалик МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев томонлар иккинчи марта ҳарбийларни ҳудудлардан олиб чиқиш бўйича келишишгани айтди. Баткен вилоят ВИИББи 1 майга ўтар кечаси тинч ўтганини билдирди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов