Баткен: Гаровга олинган Интернационал қишлоғининг раҳбари бўшатилди

307

Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув вақтида тожикистонликлар томонидан гаровга олинган Интернационал қишлоғининг раҳбари Мирзабек Жумабаев ва маҳаллий тўққиз турғун озод қилинди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, улар 1 майда кечки соат 20:00лар атрофида гаровдан озод қилинган. Улар айни вақтда Лайлак туман оилавий шифокорлар марказида тиббий кўрикдан ўтишмоқда.

Қишлоқ раҳбарини гаровга олиш

Лайлак туманининг Интернационал қишлоғининг раҳбари Мирзабек Жумабаевни тожикистонликлар 30 апрелда гаровга олишган.

Жумабаев ҳудудга яқин жойда икки қирғизистонлик ҳалок бўлганини аниқлаш мақсадида мазкур қишлоқнинг «Жилой дом» участкасига борганда «гаровга олинган». Мазкур факт «Тинчликка қарши жиноятлар» моддаси билан рўйхатга олиниб, текширув ишлари бошланди.

Бу орада Sputnik Тожикистон Исфара ҳокимиятидаги манбасига таяниб бу маълумотни инкор қилган эди.

«Баткен вилоятининг Марказий қишлоғининг раҳбари гаровга олинган эмас», — деб билдирган нашр.

Чегарадаги можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган..

Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».

29 апрелда низо кескин тус олган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.

Икки ўлканинг ташқи ишлар вазирлари 29 апрелда соат 20:00дан бошлаб қирғиз-тожик чегарасидаги отишувни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввалги жойига олиб кетишга келишишган. Бироқ ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги 30 апрелда Лайлак туманида отишув давом этаётганини билдирган.

МХДҚнинг Чегара хизмати 1 майда соат 18:15га нисбатан қирғиз-тожик чегарасида умумий вазият нисбатан барқарор эканини маълум қилган.

Чегара хизмати Ўш — Баткен — Исфана йўлининг Жака-ўрик ҳудуди очилганини билдирган.

1 май куни кечга яқин Қирғизистоннинг МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва Тожикистоннинг МХДҚ раҳбари Саймумин Ятимов Баткенда учрашиб, отишмани тўхтатиш ва ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш бўйича протокол қабул қилишган.

Ташиевнинг айтишича, айни дамда учрашиб суҳбатлашиш икки давлат учун оғир бўлган. У қабул қилинган қарорлар амалга оширилишига умиди катта эканини таъкидлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1 майда соат 18:30га берган маълумотига кўра, 173 киши яраланиб, уларнинг 34 ҳалок бўлган. Яраланганларнинг 131и оддий фуқаролар бўлса, 31 киши куч тизимларининг вакиллари. Қолганларнинг маълумотлари аниқланмоқда.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова