Маҳаллий кенгашга сайлов: Бишкекда 27, Ўшда 10 партия курашмоқда

248

1 март куни соат 23:59да МСК 11 апрелда бўладиган шаҳар ва маҳаллий кенгашга сайловда қатнашадиган партияларнинг билдирувларини ва ҳужжатларини қабул қилишни якунлади. Шу куни Бишкек, Ўш шаҳарлари билан 28 шаҳар ва 420 қишлоқ кенгашига сайлов бўлади.

Бишкек ҳудудий сайлов комиссиясига 27 партия ҳужжат топширди. Булар:

  • «Улутман»;
  • «Тынчтык»;
  • «Айкол Кыргызстан»;
  • «Кыргызстан»;
  • «Ак Бата»;
  • Қирғизистон ёшларининг прогрессив партияси;
  • «Замандаш»;
  • Қирғизистон демократик ҳаракати партияси;
  • «Реформа»;
  • «Биздин эл»;
  • Қирғизистон коммунистларининг партияси;
  • «Ынтымак»;
  • «Свобода выбора» сиёсий партияси;
  • «Ишеним»;
  • «Кыргызстан социал демократтар» партияси;
  • «Партия Патриот» сиёсий партияси;
  • Қирғизистоннинг халқ-демократик партияси;
  • Яшиллар партияси;
  • «Ыйман нуру»;
  • «Эмгек»;
  • «Бутун Кыргызстан»;
  • «Улуу Журт»;
  • «Республика»;
  • «Элдик партия» сиёсий партияси;
  • «Бийлик элге»;
  • Қирғизистон социалистик партияси;
  • «Ата-Журт Кыргызстан».

Kaktus.media билдиришича, белгиланган муддатга икки соат қолганда Бишкек шаҳар ҲСКга 10дан ортиқ партиянинг вакиллари келган. Комиссия ходимлари белгиланган муддат тугагунча барча партияларнинг ҳужжатларини қабул қилишга улгурган, бироқ журналга рўйхатга олиш 00:34гача давом этган.

Ўш шаҳар ҲСКга 10 партия ҳужжатини олиб келган. Улар:

  • «Тилектештик»;
  • «Бутун Кыргызстан»;
  • «Бир Бол»;
  • «Ынтымак»;
  • «Ыйман нуру»;
  • «Улуттар биримдиги»;
  • «Улуу Журт»;
  • «Ишеним»;
  • «Республика»;
  • «Ата-Журт Кыргызстан».

Бир сутка оралиғида ҲСК ҳужжатлардаги хатолар ҳақида билдирув юбора олади. Шундан сўнг икки сутка давомида партиялар хатоларини тўғриласа бўлади. Агар ҳужжатларда жиддий хатолар бўлса, ҲСК рўйхатга олишдан бош тортишга ҳақли.

Қайси партиялар сайловда иштирок этишдан воз кечди?

«Бирге — Вместе» партияси Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларини сайловга, «Элдик» партияси Ўш шаҳар кенгашига боришдан бош тортишди.

МХДҚнинг амалдаги раҳбари Камчибек Ташиев 2006 йили асос солган «Ата Журт» партияси олдинроқ ҳужжатларини қайтариб олиб, Ўш ва Бишкек шаҳар кенгашларига бўладиган сайловдан воз кечишган.

«Легалайз» сайлов фондини тузмаган, шунингдек гаров тўламай, ишончли вакилларини тайинлаган эмас. «Ата Мекен» ва «Кыргызстан элдеринин шериктештиги» берилган муддат ичида ҳеч бир ҳужжатни топширишмаган.

Бу вақтгача «Мекенчил» партияси парламент ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловда қатнашишдан воз кечишган. Мазкур партия 2010 йили амалдаги президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев томонидан тузилган.

“Жапаров партиясига парламент ва маҳаллий миқёсдаги сайловларга қатнашишга йўл қўймайди. Бу билан у ҳукуматга яна сотқин, икки юзламачиларнинг ўтиб кетиш хавфини бартараф қилди. Энди «ҳукуматга қарашли партия» деган тушунча бўлмайди, Жапаров халқнинг тинчлиги билан манфаатини биринчи ўринга қўйди», — деб билдирган партия штаби етакчисининг ўринбосари Эркин Баяманов.

Шаҳар ва қишлоқ кенгашларининг депутатларини сайлаш нимаси билан фарқланади?

Шаҳар кенгашини сайлаш қоидалари қишлоқ кенгашлариникидан фарқ қилади. Шаҳар кенгашларига партиялар қатнашса, қишлоқ кенгашларига ўзни-ўзи кўрсатган номзодлар қатнашади. Бундан ташқари, рўйхатга олиш муддатлари ва ташвиқот ишларини бошлаш куни ҳам фарқ қилади.

МСК барча шартлар бажарилса 11 мартгача партияларни рўйхатга олиши керак. Қишлоқ кенгашларини сайлашга қатнашиш учун ўзини-ўзи кўрсатган номзодлар 22 мартгача рўйхатга олинади.

Агар партиялар ёки ўзини-ўзи кўрсатган номзодлар сайловга қатнашишдан бош тортса, улар буни 7 апрелгача (шу куни ҳам) билдириши керак. МСК 22 мартгача сайловга қатнашишдан бош тортиш ҳақида ариза берган партияларга ва номзодларга сайлов гарови қайтарилишини билдирди — бу куни комиссия бюллетеннинг формасини ва матнини тасдиқлайди. 1 апрелдан кейин бош тортганлар рўйхатдан қўл билан чизилади.

Партиялар ва ўзини-ўзи кўрсатганлар орасида рўйхат рақамларини аниқлаш бўйича қуръа ташлаш 1 апрелда бўлади.