Парламентнинг профил қўмитаси Конституциянинг янги лойиҳасини мақуллади

257
Сурат: Айгерим Рискулбекова / «Клооп»

Жогорку Кенешнинг конституциявий қонун чиқариш бўйича қўмитаси 2 мартда Конституциянинг янги лойиҳасини кўриб чиқиб, маъқуллади. Бу мажлис кун тартибига киритилган ҳам эмас.

«Мен ҳам қатнашмоқчи эдим, бироқ 16:00да йиғилиб, маъқуллашди. Менинг фикримча, бунга кимдир режиссёрлик қилиб, бошқармоқда. Асосан мажлислар эрталабки 10да бўларди, у вақтда мажлис бўлиш ёки бўлмаслиги номаълум эди. Менга 11:00да умуман мажлис бўлмайди деб айтишди, бироқ бугун соат 16:00да йиғин ўтказишибди», — деди Дастан Бекешев телеграм каналида.

Конституциядаги тавтология ва версияларнинг бир-бирига мос келмаслиги

Йиғин бошланишидан олдин депутат Миктибек Абдилдаев Жогорку Кенешда Конституциянинг янги лойиҳасини қараб чиқишга ҳуқуқи бор йўқлигини сўради.

«Биз қонун чиқарувчи органмиз. Шу сабаб мен Конституциявий кенгаш ва 80 депутат Конституциянинг янги лойиҳасини референдумга чиқаришни таклиф қиламан. Конституциянинг муаллифлари чиқиб, мен нотўғри айтаётганимни айтишсин» , — деди у.

Абдилдаев Конституциянинг янги лойиҳасида бир қанча грамматик ва таҳририй хатолар борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, Бош қонуннинг биринчи моддасида тавтология бор.

«Мустақил давлат билан суверен давлат ўртасида нима фарқ бор? Бу ерда Қирғизистон — мустақил, суверен ўлка деб кўрсатилибди. Барча конституцияларда суверен деб берилган», — деди Абдилдаев.

Унинг айтишича, Бош қонуннинг рус ва қирғиз тилларидаги версияларида фарқ бор.

«Конституцияда президент ўлкани ички ва халқаро муносабатларда кўрсатади деб ёзилган. Қайси вақтдан бери президент ички муносабатларни кўрсатмоқда? Бизда қайси ички муносабат? Биз федерациямизми?» — деб қизиқди Абдилдаев.

Депутат Аида Касималиева Конституциянинг русчаси билан қирғиз тилидаги версиядаги фарқларга тўхталди. Қонун лойиҳасининг муаллифлари саволларга жавоб бера олишмади ва барча камчиликлар билан хатолар тўғриланади деб ваъда беришди.

Конституция ҳозир қайси босқичда?

Бундан ташқари, Касималиева Конституциянинг лингвистик текширувдан ўтгани борасидаги саволни қўзғади. Шунингдек, у депутатлар ўзгартиришлар кирита оладими йўқми деган саволни ҳам берди, сабаби уларнинг биринчи таклифини — Конституциявий кенгаш сўнгги лойиҳага киритган эмас.

«Сиз лингвистик экспертиза ўтказилди деб айтяпсиз. Бироқ хатолар жуда кўп. Агар депутатлар ўзгартиришлар кирита олишмаса, унда парламент барча хатоларни тўғрилаб, таҳририй тузатишларни киритиши керак», — деб билдирди.

Депутат Бактибек Турусбеков бу бўйича аппаратдан сўраш кераклигини айтди. Бироқ аппарат вакили ҳеч нима демади.

Янги Конституция

Амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин Қирғизистонда Конституцияни ўзгартириш масаласи муҳокама қилина бошлади. Бош қонунинг биринчи версияси 2020 йилнинг 17 ноябрида эълон қилинди. Бироқ президентнинг қўлида катта ҳукумат йиғилгани учун кескин танқид қилиниб, «Ханституция» деб аталган.

Шундан сўнг ўша вақтда президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиб, таркибига юздан ортиқ одам кирган. Уларнинг кўпчилиги Садир Жапаровнинг ҳамфикрлари ва тарафдорлари, юристлар, Конституциянинг янги версиясини муаллифи деб фамилиялари кўрсатилган депутатлар, манасшунос, қирғиз маданий дунёсига ва анъанавий таълим бўйича мутахассислар, жамоат арбоблари. Кенгаш таркибига бирорта ҳам очиқ оппонент кирмаган. Бир қанча юристлар кенгашнинг легитимлилигидан гумон қилишган, бироқ улар ишлашни давом эттириб, Конституциянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқишган.

Конституциянинг янги лойиҳаси Жогорку Кенеш сайтида 9 февралда жойланган. Фуқаровий жамиятнинг норозилигидан кейин лойиҳани парламент қарагунча жамоатчилик муҳокамасига қўйган.

Бироқ бу версия ҳам бир қанча ноаниқликларни, ҳуқуқий коллизияларни ва инсон ҳуқуқлари бузилишини ўз ичига олган. «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари лойиҳани муҳокама қилиб, уни парламентга юбориш учун жуда хом ва охиригача ишлаб чиқилмаган деб аташди. Қирғизистоннинг юристлар жамияти каби «Адилет» клиникаси ҳам Бош қонунинг янги лойиҳаси матнини диққат билан ўқиб чиқишни, қайта ишлаб чиқишни ва халқаро шартномалар ва ҳуқуқий меъёрларга мослашни сўрамоқда.