Финпол раҳбари Сиймик Жапикеев товламачиликда айбланган депутат Кубаничбек Жумалиевнинг ўғилларини Бишкекнинг Биринчи май туман суди бўшатганини айтиб норози бўлди.
«Жумалиев “100 млн сом ва инвесторнинг 800 минг долларини бир кунда ҳукуматга қўяман, болаларимни чиқариб бер” деганида биз оз ундан кўпроқ бўлсин деб кўнмасак, Биринчи май туман суди уни чиқарди. Бюджетга бир тийин тўламаган. Болалари қамоқдан чиқиб кетди», — деб ёзди фейсбук саҳифасида Жапикеев.
Шунингдек, у «чё та бошқача кетяпти» деб, «дўстлар нима қилайлик?» деб сўради.
Биринчи май туман судидан «Клооп»га гумондорлар Элнур Жумалиев ва Султан Мирзабеков 31-январда 29-мартгача уй қамоғига чиқарилганини тасдиқлашди.
Йирик миқдордаги товламачилик
Молия полициясининг матбуот хизмати депутат Кубаничбек Жумалиевга ва унинг қариндошларига нисбатан товламачилик факти бўйича судгача текширув бошланганини хабар қилган.
Бунга «М.Г.БВ» хорижий компаниянинг етакчиси дейилган «Б.Ф.» исмли немис инвесторининг аризаси сабаб бўлган. Тергов версияси бўйича Жумалиев ва бошқа одамлар инвесторнинг ишончига кириб, 1 млн доллар бўлган минерал сув қуювчи воситага эга бўлишган. Бироқ умумий сумманинг 200 минг долларини тўлашган.
«Германиянинг фуқароси “Б.Ф.” томонидан “А.Ю.К.” МЧЖ билан тузилган шартнома асосида 1 млн доллар миқдоридаги маблағга минерал сув қуювчи восита берилган. “А.Ю.К.” МЧЖнинг директори М.С.М бўлиб саналади – К. Жумалиевнинг яқин қариндоши.
Шундан сўнг К. Жумалиевнинг оғзаки талаби асосида инвестор Жумалиевнинг яна бир яқин одами – Ж.Э.С. директорлик қилган “С.К.” МЧЖнинг офисига воситани етказиб берган. Номи тилга олинган одамларнинг қонунга қарши ҳаракатлари сабаб Германия фуқароси “Б.Ф.” бошқарган “М.Г.БВ” хорижий компанияга катта миқдордаги – 800 минг доллар – зарар келтирган», – деб таъкидлашди финполдн.
Икки МЧЖнинг раҳбари ҳам Бишкек ШИИБининг вақтинча сақлаш жойига киритилган эди. Шу билан бирга Жумалиевларнинг иоласига тегишли бўлган ОЎЮнинг ҳудудида жойлашган фирмаларнинг офисида тинтув ўтказила бошлади.
Сабаби терговда «кечиктирадиган бўлсак, ишнинг манфаатига зарур бўлган ҳужжатлар билан буюмлар йўқолиб ёки йўқ қилиниши мумкин деган хавотир бўлган».
Super.kg нашри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги шахсий манбааларига таяниб, гумондорлар депутат Кубаничбек Жумалиевнинг ўғиллари Элнур Жумалиев ва Султан Мирзабеков эканини билдирган.