1,5 сомлик бахила 150 сомдан олинган. Бош прокуратура қонунбузарликни аниқлади

286

Бош прокуратура 2 февралда билдиришича, бош назорат органи Соғлиқни сақлаш вазирлигида текширув ўтказиб, унда шахсий ҳимоя воситаларини (СИЗ) сотиб олишда вазирлик бир қанча қонунбузарликларга йўл қўйганини аниқлади. Унга кўра, бахиланинг бир донаси 150 сомдан сотиб олинган, бироқ унинг реал нархи 1,5 сом.

Назорат органи вазирликка қарашли Касалликларни олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорат департаменти СИЗ комбинезонларини, тиббий қўлқопларни ва бахилаларни қиммат нархда олиб келиш «Ф» МСЖ билан шартнома тузишни таклиф қилганини аниқлаган. Шунингдек комиссия арзон нарх таклиф қилган бошқа етказувчиларнинг тижорий таклифларидан бош тортган.

«Бундан ташқари, тижорий таклифлар ва шартнома шартларини бузиш билан «Ф» МЧЖ техник спецификация талабларига мос келмаган 101 минг қўлқопни етказиб берган.

Шунингдек «Ф» МЧЖ шартномада кўрсатилган бир донаси 1,5 сом бўлган 150 минг қисқа бахилаларнинг ўрнига бир донаси 150 сом бўлган узун бахилаларни етказиб берган», — деб таъкидлашди Бош прокуратурадан.

Бош прокуратурадан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Касалликларни олдини олиш ва давлат санитар-эпидемиология назорат департаментининг раҳбарияти ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида давлатга 5,1 млн сом зарар келтирилганини билдиришди.

Текширувнинг материаллари Жиноятларнинг ягона реестрига Жиноят кодексининг «Лавозимдан фойдаланиш» ва «Фойдасиз эканини билиб туриб шартнома тузиш» моддаси билан рўйхатга олинди.

Амалдорлар ва пандемияга тайёргарлик кўришдаги камчиликлар учун жавобгарлик

Коронавирусга қарши курашиш бўйича давлат органлари билан муниципалитетнинг ишини текширган муассасалар аро комиссиянинг маълумотига кўра, COVID-19га қарши кураш асосида 14 жиноий иш қўзғалган.

Бироқ юқори лавозимни эгаллаган амалдорларнинг ҳеч бири ТИЗОга киритилмаган ва бирорта одам ҳозирча судланмаган.

Фақатгина пандемия бошланган вақтда COVID-19га қарши курашиш Республика штабини бошқарган собиқ премьер Мухаммедкалий Абилгазиев 26 мартгача МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган. Бироқ у пандемияга алоқаси йўқ ноқонуний бойишда ва коррупцияда айбланмоқда.

Бундан ташқари, Абилгазиев пандемияга боғлиқ «Эътиборсизлик» ва «Коррупция» моддалари бўйича қўзғалган жиноий ишларнинг фигуранти экани ҳам маълум — жиноий иш жамоатчиликнинг мурожаатларидан кейин қўзғалган. Бу ишлар бўйича тергов қандай кетаётгани ҳақида Бош прокуратура маълумот бермаган.

Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев пандемияга тайёргарлик кўришда эътиборсизлик ва лавозимни суиистеъмол қилиш бўйича гумон қилиниб, ҳозир уй қамоғига чиқарилган.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков Чолпонбаевни ишдан 2020 йилнинг 1 апрелида бўшатган. Бунга коронавирусни олдини олишга тегишли даражада тайёргарлик кўрмагани учун хавфсизлик кенгашининг таклифи асос бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирган. Бироқ 2020 йилнинг февраль ойида COVID-19 касаллигини ўлкада тарқалишини олдини олишга бошим билан жавоб бераман деб ваъда берган эди. Шунга қарамай, бир ойга етмаган вақт ичида биринчи ҳолатлар рўйхатга олина бошлаган.

Бундан ташқари, COVID-19 билан курашувчи Республика штабнинг таркибига кирган ва мактаблар ёпилмайди, озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келади деб ва=имага тушишга асос йўқ деб билдирган собиқ вице-премьер-министр Альтинай Ўмурбекова ҳам финполнинг сўроғига кириб чиқиб. Аввалроқ Хавфсизлик кенгаши Жээнбековга коронавирус билан курашишдаги камчиликлари учун Ўмурбековани Чолпонбаев билан бирга ишдан бўшатишни таклиф қилган. Собиқ президент хавфсизлик кенгашининг талабини қаноатлантирган.

2020 йилнинг ёз ойларида Ўмурбекова пандемия вақтида фармкомпанияларнинг манфаатини илгари суриш асосида Хитойдан келган гуманитар ёрдамни бўлиштириш масаласи бўйича ҳам сўроққа чақирилган. Бундан ташқари, Ўмурбекова 26 январда финполга ҳам сўроққа борган. Унда сўроқ ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашишга тайёргарлиги бўйича экани айтилган.

Шу куни 26 январда собиқ вице-премьер-министр Аида Касималиева ҳам финполга сўроққа келган. У мазкур хизматга Ўмурбековадан кейин келган. Касималиева сўроқ давомида нима ҳақида сўз бўлганини журналистларга айтмаган, бироқ муассасалар аро комиссиянинг хулосасидан норози эканини билдирган.