Конституциявий кенгаш раиси Бекбосун Бўрубашев Kaktus.media нашрига Конституциянинг янги лойиҳаси парламентга 2 февралда берилишини маълум қилди. Жамоатчилик муҳокамаси ўтказилмайди.
Бўрубашевнинг айтишича, Конституциявий кенгашнинг лойиҳани фуқароларнинг муҳокамасига қўйишга ҳуқуқи йўқ.
«Фармонда Конституция лойиҳасининг биз ишлаб чиқишимиз керак деб ёзилган, муҳокама қилинаётган лойиҳани очиқлаб ёки тарғиб қола оламизми йўқми ёзилмаган. Бу саволни Жогорку Кенешга бериш керак», — деди у.
Шунингдек, Конституциявий кенгашнинг таркибига кирган Жогорку Кенешнинг депутати Акилбек Жапаров жамоатчилик муҳокамаси тугаганини билдирди. У Конституциявий кенгаш ишлаб чиққан Конституциянинг янги лойиҳасидаги тузатишларни жамоатчилик муҳокамаси деб атаса бўлади деб ҳисоблайди.
«Лойиҳа парламентга келиб тушиши билан танишиш учун сайтга жойлаштирилади. Аниқроғи, Конституциявий кенгашда қабул қилинган вариант ўзгартирилмайди. Нима бўлганда ҳам қонунда шундай ёзилган», — деб билдирди депутат.
Бу жараёнга кўра, лойиҳа парламентга келиб тушишини, кейин профиль қўмита кўриб чиқишини тушунтирди. Шундан сўнг лойиҳа Конституциявий палатага келиб тушади, парламент ўзи бирор бир ўзгартириш киритолмайди.
«Бу менинг ёки икки депутатнинг ташаббуси эмас, бу қонун. Референдум ҳақидаги қонун парламентга ҳам, фуқароларга ҳам қонун лойиҳасини референдум ҳақидаги иловасига ўзгартириш киритишга имкон бермайди, Конституциянинг лойиҳаси қонунга илова бўлиб қолади», — дейди Акилбек Жапаров.
Унинг фикрича, бу ҳолатда Конституциявий палатанинг хулосаси зарур эмас, сабаби гап амалдаги бош қонунга тузатиш киритиш ҳақида эмас, тўлиқ янги Конституция ҳақида бўлмоқда.
Бўрубашев эса бу вақтгача Конституциянинг янги редакцияси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш кераклигини айтган эди.
«Мен халқ вакиллари лойиҳанинг янги редакциясини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиши керак деб ҳисоблайман. Одамлар нимага овоз бераётганини билиши керак ва референдум ўтгунча ўзларининг фикр ва таклифларини айтишга шароит яратиш керак», – деб билдирган Бўрубашев.
Конституция бўйича референдум
Депутат Акилбек Жапаров 2 февраль куни Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилиш бўйича референдум 11 апрелда маҳаллий кенгашга сайлов билан бир кунда ўтишини билдирди.
«Вақти белгиланди. Тахминий сана айтилди», — деган у.
МСК эса референдумни ўтказиш санаси ҳақида сўнгги қарор йўқлигини, сабаби тегишли фармонга президент қўл қўйиши керак деб билдирган. Маҳаллий кенгашга сайловлар йилнома бўйича 11 апрелга белгиланган.
Юридик баҳо
Юристлар қирғизистонликларни Конституцияга тузатиш киритишни ва муҳокама конституциявий ҳуқуқидан маҳрум қилишди деб ҳисоблашади.
«Конституциявий кенгаш асосий қонун лойиҳасини Жогорку Кенешга юборишдан олдин овоз бериш босқичида жамоатчилик муҳокамасига чиқариши керак эди» , — деб билдирди «Медиа Полиси Институти»нинг юристи Нурбек Сидиков.
Конституциявий кенгаш ва «Ханституция»
Конституцияга ўзгартириш киритиш ва бошқариш формасини танлаш бўйича референдумни Садир Жапаров таклиф қилган. Конституциянинг янги лойиҳаси «Ханституция» деган ном олган: эълон қилингандан кейин ҳужжат юристлар билан жамоатчиликнинг кескин танқидига учраган.
Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов 20 ноябрда Конституциявий кенгаш тузиш фармонини имзолаган. Органга 89 киши киради.
Уларнинг кўпчилиги Садир Жапаровнинг ҳамфикр тарафдорлари, юристлар, Конституциянинг янги версиясининг муаллифи деб фамилиялари кўрсатилган депутатлар, манасшунос, қирғизларнинг маънавий олами ва анъанавий таълим бўйича мутахассислар, жамоат арбоблари. Кенгаш таркибига бирорта ҳам очиқ оппонент кирмаган.
Қирғизистондаги бошқарув формаси бўйича референдум 10 январда, муддатсиз президентлик сайлови билан бир кунда ўтган. Марказий сайлов комиссияси 20 январда референдумни ўтди деб, «президентлик бошқарув формаси» учун 80%дан ортиқ сайловчи овоз берган.
Шу куни МСК Садир Жапаровни ўлканинг янги сайланган президенти деб тан олган. Унинг қасамёд маросими 28 январда Бишкекда ўтган.