2020-йили қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда 12 воқеа қайд этилди — Чегара хизмати

304

Давлат чегара хизматининг матбуот бўлими 2020-йили Қирғизистонни қўшни давлатлар билан бўлган чегараларида 12 жанжал бўлганини билдирди.

Уларнинг орасида давлат чегарасининг қирғиз-тожик ҳудудида 9, қирғиз-ўзбек ҳудудида 3 воқеа бўлган.

Давлат чегарасини бузгани учун 165 одам қўлга олинган. Уларнинг орасидан давлат чегара тартибини бузган 41 одам, чегара режимини бузган 62 одам қўлга олинган.

Йил давомида давлат чегараси орқали 7,7 млн одам, 860 минг машина ўтган.

Чегарачилар 55,5 млн сомлик контрабанда товарларини қўлга киритган. Бундан ташқари, ЕОИИ ичида юкларни ноқонуний олиб ўтишнинг 53 ҳолати қайд этилган. Уларнинг суммаси 96 млн сомни ташкил қилади.

Бироқ чегара хизматидан давлат чегарасида 2020-йилда вазият «барқарор» ббўлганини айтишди.

«2021-йили эҳтимолий чегара можароларига, давлат чегарасини ва унинг режимини бузиш эҳтимоли юқори бўлган йўналишларга эътибор қаратиш керак, шунингдек маҳаллий ҳукумат органлари билан давлат чегарасида ва уларни деэскалациясида можароларни олдини олиш масалалари бўйича ўзаро ҳаракатни кучайтириш зарур», — деди хизмат бошчиси Уларбек Шаршеев.

У бошқа давлат органлари билан бирга контрабандага қарши туришни муассасанинг устивор йўналиши деб таъкидлади.

Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар

Қирғиз-ўзбек чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Ундан 1170 км ёки 85% аниқланган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида 9 баҳсли ҳудуд бор, у ерда вақти-вақти билан икки давлат фуқаролари ўртасида келишмовчиликлар бўлиб туради.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, ундан 519 километри аниқланиб, демаркацияланган, қолгани аниқланмаган бўйича қолмоқда.

Аниқланмаган чегара ҳудудлари чегарага яқин жойлашган қишлоқларда кўп можароларга сабаб бўлади — сув талаш, ер талаш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш.

Қирғиз-тожик чегарасида 2020-йилнинг май ойидан июнь ойигача қурол қўлланилган бир неча жанжал бўлган.

2-июнда Баткен вилоятининг Иккитош ҳудудида номаълум одамлар қирғизистонлик фуқаронинг машинасига ўқ отишган. Ҳайдовчи ўқдан енгил жароҳатланиб, Самарқандек қишлоғидаги касалхонага етказилган.

31-майда аниқланмаган ҳудудда жойлашган Чечме булоғини талашиш сабаб жанжал чиққан. Қадамжой туманининг Чечме қишлоғи ва Сох анклавининг Чашма анклави яшовчилари ўртасида тош отиш бўлган.

Шунингдек икки давлат фуқароларининг уйлари ва қурилишлари ёнган. Келишмовчилик сабаб бир неча қирғизистонликларнинг автомашинасига зарар етган.

Яна бир жанжал 24-майда бўлган, унда ҳам отишув бўлган. Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, қирғиз томондан жабрланганлар бўлмаган. Тожикистон ҳукумати бир чегарачига ўқ текканини билдирган.

Яна бир воқеа 8-майда содир бўлган. Унда икки ўлканинг яшовчилари аниқланмаган ерни талашиб урушиб кетишган.

Чегара хизматининг маълумоти бўйича, сўзлашув ва тушунтириш ишлари олиб борилаётганда тожик томон кутилмаганда минометдан отган. Тожик ҳукумати биринчи қирғиз томон отди деб айтган.

Натижада уч қирғизистонлик чегарачига ўқ тегиб, бири енгил жароҳатланган. Тожик томон бир ҳарбий ва бир турғун яраланганини билдирган.

Садир Жапаров 14-ноябрда МХДҚ билан чегара хизматини бирлаштирган. Бу ҳаракатни «давлат чегарасини назорат қилиш тизимини ривожлантириш, халқаро жиноий гуруҳлар кириш хавфига қарши туриш, чегарадош давлатлардан юклар ва товарларни, гиёҳванд моддаларни ва қуролларни ноқонуний олиб келинишига қарши курашишни яхшилаш» мақсадида деб тушунтирган.

2020-йилнинг ноябрь ойида МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро делегация раҳбари этиб тайинланган.

2019-йили ҳам чегарада келишмовчиликлар бўлган — бир неча марта қирғизистонликлар қишлоқларидан вақтинча эвакуация қилишга мажбур бўлинган. Тўқнашувлар сабаб икки томондан ҳам ҳалок бўлганлар борлиги айтилган.