Ўш вилоят судидан Қорасув туманининг Сарай қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Замир Тургунбаев 6 мартгача уй қамоғига чиқарилганини билдиришди.
МХДҚ 6 январда Замир Тургунбаевни «Лавозимни суиистеъмол қилишда» гумон қилиб қўлга олган. Муассасанинг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, қишлоқ ҳукумати раҳбари Киров қишлоғидаги 720 ўқувчига мослаштирилган ўрта мактабнинг қурилишида умумий суммаси 24 миллион сомдан ортиқ суммага бажарилган ишнинг кўламини ортиқча кўрсатган.
Шунингдек у масъул одамлар билан биргаликда сифатсиз қурилган мактабни фойдаланишга бергани айтилади.
Парламент сайловидан кейинги қўзғолондан сўнг МХДҚ туманнинг Савай қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Мунарбек Сайпидиновни ва Сарай қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Замир Тургунбаевнинг иш кабинетларида тинтув ўтказган. Кўп ўтмай Сайпидинов қўмитанинг раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, унга нисбатан «сиёсий таъқиб» бўлаётганини билдирган.
Ташиев Сайпидиновни қабул қилгандан кейин МХДҚ «сиёсий ва бошқа мотивлар бўйича таъқиблар билан шуғулланмаслигини» билдирган. Эртаси куни Савай қишлоғининг депутатлари Сайпидинов уларни қўрқитиб, босим ўтказганидан шикоят қилишган.
Уларнинг айтишича, Сайпидинов қишлоқдаги қурилиш ишларига маҳаллий бюджетдан ноқонуний пул ажратиб юрган. Қишлоқ ҳукумати раҳбари бу айбларни инкор қилган. Бироқ Сайпидинов махсус хизмат томонидан 11 январда қўлга олинган. Қўмитадан қишлоқдаги мактабнинг спортзалини қуришда 1 млн сомдан ортиқ суммадаги ишни ортиқча кўрсатилгани аниқланди деб билдиришди.
Сайпидинов айрим масъул шахслар билан биргаликда кўрсатилган объектни сифатсиз бўлишига қарамай, фойдаланишга бергани маълум бўлди.