Рахат Сулайманов «5-канал»нинг етакчиси этиб тайинланди

274
Рахат Сулайманов

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот котиби Рахат Сулайманов «5 канал»нинг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда каналнинг ходимлари «Кабар» нашрига билдиришди.

Сулайманов 12-январда Давлат мулк фондининг ходимлари томонидан «5-канал»нинг жамоасига таништирилди. Бу вақтгача телеканални Эрнис Киязов бошқарган — у бу хизматга 2018-йили тайинланган.

«5-канал» 2007-йили тузилган. Телеканал 2010-йили тўлиғи билан Давлат мулк фондига ўтказилган.