Миктибек Арстанбек «Нур» номли сиёсий партия очганини билдирди

332

Муддатсиз президентлик сайловида номзодини кўрсатган Миктибек Арстанбек Инстаграм саҳифасида «Нур» номли сиёсий партия очганини билдирди. Унинг айтишича, президентлик сайловидан кейин унда янги мақсадлар пайдо бўлган. Энди у сиёсий йўналишда ривожланишни режалаштирмоқда. Сиёсатчининг олдига қўйган мақсадлари — тадбиркорликни ривожлантириш, шахсий ривожланиш ва сиёсий майдон.

«Сиёсий майдонда Ислом динини тарғиб қилиш ва халққа етказиш. Бу сайловда биз кўп нарсаларни ўзимизга очдик. Қаранглар, нима учун сайловга одамлар оз қатнашди деяпмиз? Сабабларини айтаверсак, сабаблари кўп, буни бошқалар айтишмоқда. Биз эса бошқа нарсани кўрдик. Миллионга яқин одам келган бўлса, демак қолган уч миллион одамнинг ҳали фуқаролик туйғуси ўсмаган», — деди Миктибек Арстанбек.

У аҳолининг сиёсий саводини кўтариш учун фуқаровий фаолликни ҳам ривожлантиришни режалаштираётганини билдирди.

«Бажариладиган ишлар кўп. Менинг ижтимоий саҳифамдан узоқ кетманг. Мана сиёсий партия тузамиз дедик, рўйхатдан ҳам ўтдик, «Нур» сиёсий партиясини очдик», — деди Арстанбек.

Арстанбек партияси диний мақсадларга эътибор қаратадими йўқми тушунтириб бермади. Қирғизистоннинг амалдаги Конституциясининг 4-моддасида «диний, этнос асосида сиёсий партияларни тузишга, диний бирлашмаларнинг сиёсий мақсадларни кўзлаши» тақиқланади.

Миктибек Арстанбек ким?

Миктибек Арстанбек — журналист ва ҳалол енгил саноатини ривожлантириш марказининг раҳбари. Асосан у ҳақида маълумот оз: у бир вақтлар КТРда, кейин ЭлТРда ишлаб кетган. Шу билан бирга ўқитувчи бўлиб ҳам ишлаган. Бундан ташқари, Қирғизистон маданиятида хизмат кўрсатган арбоб деган номга эга.

У 29 декабрда ўтган теледебатларнинг биринчи турида одамларда «жавобгарлик пайдо бўлиши учун» ўлкада шариат қонунларини киритиш кераклигини айтган. Арстанбекнинг айтишича, иқтисодий реформалар ҳам ислом иқтисодининг асосида олиб борилиши керак. У дебатдаги якунловчи сўзида «Қирғизистон мусулмон давлатига айланмагунча ривожлана олмайди» деб билдирган.

10 январда ўтган муддатсиз президентлик сайловида Миктибек Арстанбек овоз беришга келган сайловчиларнинг 1,74%га эга бўлиб, учинчи ўринга чиққан. Бундан ташқари, у сайлов дастурида диний кун тартибини ҳам кўтарган. Унинг дастурини «Бугун иймоннинг вақти» деган пунктида «атеистлик қоронғиликдан чиқиш» ҳақида айтилади.

Арстанбек сайлов кампаниясига 1 млн сомдан озгина кўп маблағ сарфлагани ҳам маълум.

Сайлов рақобатида Садир Жапаров олдинга чиққан. МСКнинг қўлда саналган маълумотича, Жапаров қирғизистонликларнинг 81,56%га эга бўлган.

Президентлик сайловига аниқланган умумий 3 млн 563 минг фуқаронинг ичидан 39,75%и қатнашган — бу 1 млн 416 минг одам.