Бир видео билан: Садир Жапаровнинг феномени нимада?

325

«Контекст» кўрсатувининг навбатдаги сонини медиа-эксперт Азим Азимов Садир Жапаровга ва уни сайловчиларнинг севимлисига айланган феноменига бағишлаган.

«Кўплаган фуқаролар, қолаверса журналистлар Жапаровни ҳукуматга триумфал келишини кутган эмас (...) У темир панжара ортидан президентлик лавозимига келиб бош айланадиган даражада карьера қилди», — дейди Азимов.

Ҳақиқатдан ҳам, 5 октябрдан олтисига ўтар кечаси колониядан чиққандан кейин 10 кун ўтмай сиёсатчи премьергина эмас, президент вазифасини бажарувчи бўлишга ҳам эришди. Ўзининг министрлар кабинетини тузиб, дўстларини ҳам аҳамиятли лавозимларга тайинлашга улгурган.

Азимов Жапаровнинг тарафдорлари унинг рақибларини, қолаверса ижтимоий тармоқда танқидий фикрларни ёзган оддий одамларни ҳам қўрқитган ҳолатлар кўп марта бўлганига эътибор қаратди. Медиа-эксперт Жапаровни қўллаганлар орасида фейк аккаунтлар ҳам, реал одамлар ҳам бор деб ҳисоблайди.

«Садир Жапаровни қўллаган постларни эълон қилган малакали ёлланма комментаторлар бор. Бироқ унинг ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилари кўп эканига ишониб бўлмайди. Тарафдорларининг риторикаси лидерини ўлкани ботқоқликдан чиқаришига ишонишида», — дейди Азимов.

Жапаров 2019 йили сайловчиларнинг 3% ишончига эга бўлган энг таъсирли сиёсатчиларнинг ўнлигида пайдо бўлган. 2020 йили сентябрда, парламент сайлови олдидан унинг рейтинги 8%гача ўсган. «Турма камераси Жапаровга сиёсий хатоликлардан узоқлаштирган маълум бир капсула бўлди», — деб ҳисоблайди Азимов. Жапаров президентлик сайловига қатнашиш умиди билан Қирғизистонга қайтиб келганда 2017 йили қўлга олинган.

У келиши билан қўлга олиниб, дўсти Камчибек Ташиев сайловда Сооронбай Жээнбековни қўллаб кетган. Жапаров қамоқда ўтирганда ота-онаси ва боласи ўлган. 2017 йили сайловда ғолиб бўлган Сооронбай Жээнбеков, Азимовнинг фикрича, уч йил «заиф сиёсат» олиб борган. Сиёсатчилар билан журналистлар коррупция рамзига айланган Райимбек Матраимовга сотилишган, пандемия эса фуқароларнинг давлатга бўлган сўнгги ишончини ҳам йўқ қилган.

«Агар ўйлаб кўрсак, Садир Жапаров озодликка чиққанда халқнинг қўллови томондан қараганда унга альтернатива бўлмаган», — деди Азимов.

Азимов Жапаровнинг машҳурлигининг сири — одамларни «классик сиёсатчилар»дан кўнгли ранжиганида деб ҳисоблайди.

Азимов Жапаровга ҳақиқий рақибликни Адахан Мадумаровгина ярата олади деб ҳисоблайди. Бироқ у босимга учради. Энди Жапаров халқ қўллови ва фаол рақиблар йўқлигидан фойдаланиб сайловда ғолиб бўлиб, ўзига керакли референдумларни «ўтказиб» олиши мумкин — масалан, у қўллаётган Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум.

Шундай бўлса ҳам Азимов Жапаровда «ҳаммаси яхши» дейишдан йироқ.

  • Жапаровни халқаро ҳамжамият тан олмаган;
  • Россиялик медиалар Жапаровни жиноят олами билан боғлашади;
  • Россия ҳукумати Қирғизистонга ва унинг лидерларига очиқ «таёқ урмоқда»;
  • Ўлкада инқироз.

«Натижа кўрсатиш учун имкониятлар бўлиғи жуда тор. Тарафдорлари лидерни қутқарувчи қатори ҳисоблашади. Лидери эса халқаро изоляция, бюджет танқислиги, иқтисодий ўсишга етиш бўйича кўзи етган чоралари йўқ бўлган шароитда мўъжиза кўрсатиши керак бўлади», — дейди Азимов.

Жапаров инқироз вақтида «иқтисодий амнистия» билан бюджетни тўлдиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ бошқа сиёсатчилар буни «иқтисодий тўлаб қутилиш» деб, бунинг ёрдамида одамлар жавобгарликдан қочиши мумкин деб айтишмоқда. Азимов буни «енгил пиар» деб атади.

Медиа-эксперт бундай сиёсат билан балл тўпласа бўлишини, бироқ иқтисод касодга учрайди деб ҳисоблайди.

Шунингдек Азимов Жапаровнинг ОАВларига таъсир қилиш ҳаракатларини ҳам танқид қилди. У буни «хавфли тренд» деб атади.

Азимовнинг фикрича, Жапаров ҳақиқатдан ҳам энг машҳур сиёсатчи. Бироқ журналистларни таъқиб қилиш ва геосиёсатдаги хатоликлар сабаб аввалги сиёсатчиларнинг тақдири аянчли тугаганини эсдан чиқармаслиги керак.