Финпол Ўш шаҳрида божхона ходимларига қарши жиноий иш очди

293

24 декабрда молия полициясининг Ўш шаҳри бўйича бошқармаси Жануби-ғарбий божхона ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғалганини маълум қилди.

Аввалроқ муассаса «шаклланган иқтисодий контрабанда» тизимини фош қилган эди. Унга кўра, божхона ходимлари лавозимни суиистеъмол қилиб, контрабанда товарларини «Достук»ўтказиш пункти орқали олиб ўтиб туришган.

«мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олиниб, судгача текширув бошланган. Ноқонуний ишларга алоқаси бор одамларни аниқлашга ва давлатга келтирилган зарар ўрнини тўлдиришга йўналтирилган ишлар бошланди», – деб билдиришди финполдан.

Шунингдек, давлатга қандай зиён келтирилгани, қанча ходим бу ишда гумон қилиб қўлга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Матраимовнинг иши

24 декабрда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов давлатга тўкадиган 2 млрд сомни тўлиқ тўлаганини билдирган.

Матраимов бу пулнинг 1,4 млрд сомини Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказиб, яна 600 млн соми савдо маркази ва тўққизта уй турида давлатнинг даромадига айлантирилган.

Ташиев Матраимов 2 млрд сом зарарни Қирғизистон ичидаги фаолияти асосида келтирганини айтган. Унинг сўзларига кўра, Матраимов айбини тан олмасдан, «жиноятнинг бошқа иштирокчиларини фош қилишга кўмаклашган».

Ташиев Матраимовнинг иши бўйича материаллар яқин орада судга ўтказилишини қўшимча қилган.

Қирғизистоннинг қонунида Матраимов келтирган зарар ўрнини тўлдирса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади деган қонун йўқ. Бироқ Жиноят кодексига таклиф қилинган бундай тузатишлар ҳозирда жамоатчилик муҳокамасида.

Матраимовнинг иши бўйича тергов якунланмаган — МХДҚ уни божхона раҳбарининг ўринбосари лавозимидан бўшатилгандан кейин божхона тармоғидаги коррупцияга алоқаси бор- йўқлигини текширмоқда. Терговчилар уни Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон — халқаро контрабанда билан бўлган алоқасини ўрганмоқчи.

«МХДҚ томонидан қисқа вақт оралиғида божхона тармоғидаги коррупция схемасини бузиш ва аҳамиятли, муҳими Матраимовни айбидан тониб кетолмас далилларини аниқлаш бўйича зўр ишлар бажарилди», — деди МХДҚ раиси Камчибек Ташиев.