Полвон Улукбек Жолдошбековга Бишкекдан бир хонали квартира совға қилинди

1093

Қирғизистоннинг кураш бўйича миллий терма жамоасининг полвони Улукбек Жолдошбеков Бишкекда бир хонали уйга эга бўлди. Бу ҳақда спортчи инстаграм саҳифасида билдирди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @ulukbek.zholdoshbekov

Жолдошбеков уйни Қирғизистоннинг эркин кураш бўйича миллий терма жамоаси номидан 24-декабрда, 2020-йил якунини чиқариш вақтида олган.

Спортчи 2019-йили эркин кураш бўйича чемпиони бўлган. У бу номни Венгриядаги турнирда қўлга киритди. 2020-йилнинг февралида 23 ёшгача бўлган спортчилар орасида Осиё чемпиони бўлган.

Жолдошбеков билан бирга спортда эришган муваффақиятлари учун кураш бўйича жаҳон чемпиони Айсулуу Тинибековага уй берилди. Бироқ уйни расмий турда ўтказиб бериш масаласини Бишкек шаҳар ҳукумати бир йил ўтиб ҳал қилган.

2020-йилнинг декабрида Бишкек шаҳар кенгаши қарор қабул қилган. Унга кўра, Тинибековага собиқ мэр Нариман Тулеевнинг мусодара қилинган уйларидан бири берилган.