25 ноябрда Фанлар академиясида Конституциявий кенгашнинг навбатдаги йиғини бўлди. Кенгашнинг аъзолари Конституциянинг янги редакциясига боғлиқ аҳамиятли масалаларни муҳокама қилди.
«Клооп» кенгашда айтилган фикрларни қисқача бериб, Конституцияга киритиладиган ташаббусларни санаб ўтади.
Премьер-министр бўлмайди
Конституциявий кенгашнинг «Ҳукуматнинг давлат органлари» бўлимининг аъзолари премьер-министр институтини тарқатишни таклиф қилди. Уларнинг айтишича, ҳукумат раҳбарининг ваколатлари президентга ўтгани сабаб яна бир ходимнинг зарурати йўқ.
Йиғилганлар овоз беришди, натижада Қирғизистонда премьер-министр бўлмайди деган қарор қабул қилинди.
Конституциянинг янги лойиҳасини 56-моддасини биринчи бандида президент давлат раҳбари бўлиб саналади ва ижрои ҳукуматни бошқаради деб ёзилган.
Пенсия кўпаймайди
«Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқи, эркинлиги ва вазифалари» бўлимининг аъзолари пенсия, ёрдам пули ва бошқа ижтимоий ёрдамларнинг миқдорини кўпайтиришни таклиф қилди.
Бироқ миллий фанлар академиясининг Ўрта Осиёдаги Гуманитар тадқиқотлар институтининг раҳбари Чолпон Койчуманова ҳозирги иқтисодий шароитда давлат бундай нарсани амалга оширолмаслигини билдирди.
«Бюджетга қараб иш қилайлик», — деди у.
Койчуманованинг фикрини секциянинг раиси Нурлан Шерипов ҳам қўллади.
«Барчаси давлат бюджетининг миқдорига боғлиқ. 35 миллиард танқислик билан амалга ошириш мумкин эмас. Бугунги кунда керак бўлса кундалик ҳаётни минимум таъминлашга давлатнинг имкони йўқ», — деди Шерипов.
Натижада Шерипов бу масалани муҳокама қилиш учун Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг раҳбариятини, иқтисод ва ижтимоий ҳимоя тармоғининг экспертларини чақириб, сўнгра қарор чиқаришни таклиф қилди.
Импичментга боғлиқ тортишув
«Ҳукуматнинг давлат органлари» секциясининг аъзолари давлат раҳбарини қандай йўл билан хизматдан четлатиш керак деган масалани тортишишди. Конституциянинг янги лойиҳаси парламент президентга импичмент эълон қилиши учун бош прокуратуранинг ва Конституциявий суднинг президентни ҳаракатларида жиноят белгилари бор деган хулосаси керак.
Тарих фанлари доктори Абилабек Асанканов ҳукумат тармоқларининг ўртасида мувозанат сақланиши кераклигини таъкидлади.
«Жамоатчиликда бизни президентнинг ваколатларини мустаҳкамлашмоқда деган Фикр пайдо бўлди. Биз аксинча мувозанат принципини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Бош прокурорни президентни ўзи тайинласа, у қандай қилиб давлат раҳбарини жиноий жавобгарликка тортиш ёки хизматдан четлатиш бўйича хулоса беради? Шу сабаб бу масалада Конституциявий суднинг ваколатларини кучайтириш катта аҳамиятга эга», — дейди Абилабек Асанканов.
Бироқ кенгашнинг айрим аъзолари бунга рози бўлишмади — уларнинг фикрича, Конституциявий суднинг холислиги шубҳали бўлмоқда.
Депутат Кенжебек Бокоев кетма-кет уч мажлисда ҳам парламентга кўпроқ ҳуқуқ бериш кераклигини айтмоқда. Унинг айтишича, бош прокурорни парламент тайинлаши керак.
«Сабаби давлат раҳбарига жиноий ишни фақатгина Бош прокуратура қўзғай олади. Шу 30 йил оралиғида барча сиёсий буюртмаларни Бош прокуратура бажариб келди. Бироқ назорат органларининг бирорта ҳам раҳбари, терговчиси жавобгарликка тортилмади. Бош прокурорни парламент тайинлаши керак», — деб билдирди халқ вакили.
Сўз эркинлигини чеклаш моддасини бекор қилиш
25 ноябрда Конституциявий кенгашнинг «Одам ва фуқаролар ҳуқуқи, эркинлиги ва вазифалари» секциясининг аъзолари брифинг ўтказишган. Эксперт Лейла Садикова одамларнинг обрўси ва номусига зарар келтирган материаллари учун ОАВни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича модда бекор қилинганини билдирган.
«Амалдаги Конституцияда бу норма йўқ. Обрў ва ҳурматга зарар келтирган маълумотларни тарқатгани учун жиноий жавобгарликка тортмасдан қанча йилдан бери яшадик. Бундан кейин ҳам фуқаровий ҳуқуқ асосида жавобгарликка тортишни қолдирсак бўлади деб ҳисоблайман», — деди Лейла Садикова.
Этник квота
«Ҳукуматнинг давлат органлари» секциясининг бир неча аъзоси Жогорку Кенешдаги этник квотани йўқ қилишни таклиф қилди. Собиқ депутат Кемел Аширалиевнинг айтишича, парламентдаги этник квота ўз мақсадини оқламади.
«Этник квота бўйича парламентга бир хил одамлар келмоқда, асосан бошқа миллатларнинг бой вакиллари. Биз аёлларни қўллашимиз керак, шу сабаб аёллар квотасини қолдирамиз», — деб билдирди Аширалиев.
Конституциявий кенгаш
20 ноябрда президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Органнинг таркибига 90га яқин одам кирган, уларнинг орасида амалдаги депутатлар ҳам бор.
Кенгаш ташкил қилишга депутат Дастан Бекешев реакция қилди. У телеграм каналида Конституциявий кенгаш президент вазифасини бажарувчининг фармони билан эмас, парламент қарори билан тузилиши керак.
«Бу ерда президент фармони тўғри эмас, президент парламентга қонунларни кирита олмайди», — деб айтди у.
Афсонавий парламентнинг собиқ раиси Абдигани Эркебаев Конституциявий кенгаш таркиби мукаммал эмас деб таъкидлаб, у ерда конституциявий ҳуқуқ бўйича юристлар жуда кам эканини билдирди.
«Кенгаш рўйхати президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов комиссияни тузиш ҳақидаги фармонни имзолагандан кейин пайдо бўлган. Бу олдиндан режалаштирилган бўлиши мумкин. Бундай масалаларга жиддий тайёргарлик, конституциявий ҳуқуқ бўйича таъсирли юристларнинг, практикларнинг ва сиёсатчиларнинг маслаҳати керак. Конституциявий кенгаш таркибида конституциявий ҳуқуқнинг вакиллари ва практиклар жуда оз экани ҳайрон қолдирди», — деди у.
Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Феликс Кулов Конституциявий кенгаш розилик берувчи позицияни эгаллаганини билдирди.
“Улар бирор бир «косметик» таклифларни кирита олишади, муҳим фикрларни кўрмадим”, — деди у. Унинг фикрича, Конституциявий кенгашнинг таркибига лояллик кўрсатганлар чақирилган, танқидчилар эмас.
«Ханституция»
Ўлкада конституциявий реформа парламент сайловининг натижасига қарши бўлган халқ норозилиги билан қамоқдан чиқарилган премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи хизматини эгаллаган Садир Жапаров томонидан фаол қўлловга олинмоқда. Ҳозирда у президентлик сайловига қатнашиш учун ваколатларини топширган.
Парламент Жогорку Кенешга сайловни жилдириш ва конституциявий ислоҳотлар ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллашгандан кейин юристлар ва фуқаровий жамият ҳужжатларни «юқоридан тушган» дейишган.
Жапаровнинг ўзи 23 ноябрда 7-каналга берган интервьюсида Конституциянинг янги лойиҳасини муаллифи эмаслигини айтган.
«Ҳужжатнинг муаллифи — 20га яқин киши. Уларнинг орасида Бекбосун Бўрубашов, Кадир Кошалиев, Баяс Турал, Азимбек Бекназаров бор. Лойиҳа охирги ўн йилдан бери муҳокама қилинади. Мен унга фақат эски таклиф: президент ва ҳукумат ваколатларини бирлаштириш ва халқ қурултойи ҳақида», — деган Жапаров.
Конституциянинг янги лойиҳаси 17 октябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўришмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишди.
Бир гуруҳ сиёсатчилар лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.
Бошқа сиёсатчилар эса Жапаров юристларнинг тутқунида қолди деб ҳисоблашади. Шунингдек, президентлик бошқарув формаси, давлатнинг асосий органи қатори халқ қурултойи ва бошқа бир гуруҳ идеялар ҳужжатда Жапаров озодликка чиққандан кейин қилган билдирувларида ҳам айтилган.
Депутат Канат Исаев эса лойиҳанинг муаллифи Садир Жапаров эканини очиқ билдирган, бироқ лойиҳанинг муаллифларини расмий рўйхатида унинг фамилияси йўқ.
22 ноябрда Бишкекда Конституцияга ўзгартиришлар киритишга рози бўлмаганларнинг тинчлик юриши бўлиб ўтган. Юришга юзлаган одамлар қатнашган — улар «ханституцияга йўл бермаймиз» деган ёзувлари бор плакатларни кўтариб келишган. Шунингдек, инсон ҳуқуқи, сўз эркинлигига босим ўтказмаслик, демократия ва парламентаризмга йўлочиш ҳақида талаблар бўлган.