Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган 5 бемор вафот этиб, коронавируснинг янги 377 ҳолати аниқланди

306

Республика штаби 27-ноябрда коронавирусни юқтириб олган беш бемор вафот этганини хабар қилди. Вафот этган беморларнинг тўрт нафари Бишкек шаҳрида, бири Норин вилоятида қайд этилди.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 256га етди.

Шунингдек 27-ноябрда мамлакатда коронавируснинг янги 377 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди:

  • Бишкек - 100;
  • Ўш - 8;
  • Чуй вилояти - 127;
  • Ўш вилояти - 26;
  • Талас вилояти - 15;
  • Норин вилояти - 13;
  • Иссиқкўл вилояти - 36;
  • Жалолобод вилояти - 22;
  • Боткен вилояти - 30.

Шу билан республикада  COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони  71 548га етди.

Охирги суткада коронавирусдан 402 бемор тузалди. Пандемия бошлангандан бери касалхона ва уй шароитида даволанган 62946 нафар бемор шифо топди.

Бугунги кунда касалликдан 2 875 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда  — уларнинг ичидан 115 нафар киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 3 698 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.