Ўш шаҳрида 86 ёшли беморга юрак клапанини жойлаштириш бўйича ноёб операция ўтказилди

271

Кардиохирург Талант Эралиев 26 ноябрда ўзининг фейсбук саҳифасида Ўшда юрак аорта клапанини имплантация қилиш бўйича уникал операция қилинганини билдирди. Жарроҳлик амалиётини «Кардио Азия Плюс», «Евро Клиник» ва Ўш вилоят касалхонасининг шифокорларидан иборат гуруҳ амалга оширди.

ЎшДУнинг 86 ёшдаги профессори Сали Каримов операция қилинди. Беморда аорта клапанида ўзгаришлар пайдо бўлган.

Шифокор операцияни «TAVI» («Аорта клапанини транскатетер имплантацияси») технологияси билан қилди — унда беморнинг юраги тўхтатилмай, сондаги артерия орқали амалга оширилган.

«Бемор ҳушида бўлган, оғриқни сездирмайдиган укол маълум жойларга қилинган. Бу ерда танани очиб операция қилиш хавфли бўлгани сабаб биз транскатетер технологиясидан фойдаланишни маъқул кўрдик», — деб ёзди Эралиев.

Шунингдек у беморларни шундай усул билан операция қилиш қандай яхши эканини айтди. Сабаби операциядан кейин беморни ўзига келиши тезлайди ва одатий ҳаётга эрта аралашади.

Унинг айтишича, операцияни шундай технологиялар билан амалга оширилиши соғлиқни сақлаш тармоғининг ривожланаётганидан дарак беришини қўшимча қилди.