Талас: Велосипед минган одамни уриб кетган вилоят етакчисининг маслаҳатчиси уч йилга судланди

259

Талас туман суди 2020 йилнинг июль ойида велосипеддаги одамни уриб кетган вилоятнинг собиқ мухтор вакилининг маслаҳатчиси Марслатбек Шералиевга ҳукм чиқарди.

Олий суднинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Шералиев «автомототранспорт воситалари ҳаракатини ва улардан фойдаланиш хавфсизлик қоидаларини бузиш» ва «эҳтиётсизлик туфайли одам ўлдириш» моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Талас туман суди Шералиевни уч йилга озодликдан маҳрум қилиб, 2 йил автомашина бошқаришдан маҳрум қилди.

Марслатбек Шералиев велосипеддаги одамни уриб кетган вақтда маст ҳолда бўлган. Натижада жабрланувчи ҳалок бўлган.

Шералиев Миллий хавфсизлик хизматининг (ҳозирги МХДҚ) захирадаги подполковниги. 2017 йили у Талас вилоятининг мухтор вакили Марат Мураталиевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Воқеадан кейин Мураталиевнинг матбуот котиби Бакай Садиров Шералиев расмий турда маслаҳатчи эмаслигини, «ижтимоий» ёрдамчи эканини билдирган.

Асосий сурат: «Акипресс».