Революция тугагани йўқ: «Клооп»нинг кузатувчиси бўлиб сайловнинг адолатли ўтишини таъминланг

75

Қирғизистон ҳозирда аросатда: ё биз ўлка бир қўлда тўпланиб, бошқарувчи биз билан истаганини қиладиган авторитар ўлка бўламиз; ё бўлмаса эркин, хавфсиз ва очиқ давлатда яшаймиз.

Бизга мустақилликни кафолатлаган механизмларнинг бири — бу тоза сайлов. Сайловни қонунбузарликларсиз ўтказишни ўрганганда мамлакатимизда революция бўлди ва бу ўз мевасини берди деб айта оламиз.

2021 йили 10 январда президентлик сайловига номзодларнинг ҳаммаси учун адолатли бўлишига қандай ишониш керак?

Бунинг учун ўлка бўйича ҳар бир участка назоратга олиниб, ҳар бир қонунбузарликни рўйхатга олиб, шу ондаёқ ОАВларига эълон қилиб, сўнгра аризаларни бериш керак. Бу ҳар биримизнинг қўлимиздан келади.

Биз ҳар бир қишлоқни, имкони борича ўлкадаги ҳар бир участкани назорат қиламиз. Бунинг учун биз Қирғизистоннинг ҳар бир бурчидан икки мингдан ортиқ кузатувчини олишимиз керак.

Биз киммиз?

«Клооп» — бу муҳим ва аҳамиятли суриштирувларни чиқарган ўлкадаги энг машҳур ахборот агентликларининг бири. Биз ҳеч қандай сиёсий кучларни қўлламаймиз. Биз журналистиканинг халқаро стандартларига риоя қиламиз.

Масалан, мана шу холислик ва ҳақиқат учун кураш ортида биз «Азыттык» ва OCCRP билан биргаликда Матраимовлар клани ўлкадан ноқонуний 700 млн долларни чиқариш кетишга аралашганини исботлай олдик.

Биз ҳукумат кўп йиллар давомида ноқонуний ва оммавий турда Ата-Турк паркидаги участкаларни сотиб келганини исботладик. Бизнинг «Самарагейт» номли суриштирувимиз 2017 йилдаги президентлик сайловидаги ҳукуматнинг қинғир ишларини очиқлади.

Биз нима истаймиз ва нима сабабдан аҳамиятли?

Ўлканинг асосий ҳужжатида — Конституцияда ёзилган: «Давлат ҳукуматнинг ягона манбаси — Қирғизистоннинг халқи». Бу ўлка бошидан ўтказган инқилобларда бир неча марта исботланган. Бироқ тинчлик вақтида одамлар ўзининг кучини кўрсата оладиган ягона имконият — бу сайлов.

Шу сабаб сайловга бориш жуда муҳим. Биз Қирғизистондаги сайловларда танлаш йўқ, ҳукумат ғолибни аниқлаб олган деган сўзларни кўп эшитамиз. Мана шунинг оқибатида ўлкада охирги инқилоб бўлган.

2021 йилнинг январь ойида ўтувчи президентлик сайловида ҳукумат давлат ходимларини оммавий равишда сайлов участкаларига олиб бормайди, сайлов участкаларида туриб овоз сотиб олиш бўлмайди ва кўзбўямачилик билан ғолиб бўлишга ҳаракат қилмайди деган юз фоиз кафолат йўқ.

Ўлканинг кейинги президентининг легитимли ғалабасини тоза сайловгина таъминлай олади. Қирғизистонликлар сайлов тоза ва адолатли ўтганига ишониш учун «Клооп» сайлов уни ўлкадаги барча участкаларни кузатмоқчи.

Бу қандай амалга ошади?

Биз 2020 йилнинг 10 декабригача 2000дан ортиқ одам йиғамиз. Бизнинг энг яхши журналистлар, видеограф ва ҳуқуқ бўйича мутахассисларимиз сизни аҳамиятли қоннунбузарликларга эътибор қаратишга ўргатишади. Биз сизга қандай қилиб тўғри тасвирга олишни, қонунбузарликлар бўйича акт тузишни ва катта аудиторияга тез эълон қилиш учун жўнатишни кўрсатиб берамиз.

4 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловида 200га яқин кузатувчидан иборат жамоа тўплаганмиз. Улар сайлов участкасидаги хатоларни зудлик билан Клоопнинг сайтида бериб турган. Биз сайловчиларни оммавий ташиб келиш, овоз сотиб олиш фактларини аниқлаб, қонунбузарликлар ҳақида ўнлаган актларни тузгандик. Бизнинг кузатувчилар ажойиб катта ишни амалга оширишган.

Биз бу сафар олдингидан 10 марта кўп бўламиз ва бу мустақил Қирғизистон тарихидаги кузатувчиларнинг энг катта тармоғи бўлади! Ўлканинг турли бурчларидаги ҳар бир участкадаги сайловнинг боришини бизнинг кузатувлар назорат қилса, махинация қилиш қанчалик хавфли эканини тасаввур қилинг.

МСК ОАВларда айтилган барча қонунбузарликларга реакция қилишга ваъда берди. Агар бизнинг кузатувчилар барча далиллар билан қонунбузарликларни аниқласа, юристларимиз сайлов куни ва ундан кейин улар диққат билан текширилишини талаб қилади.

Агар кимдир сизга босим ўтказишга ҳаракат қилса, биз талаб қилинган барча ёрдамни берамиз: юридик ёрдамдан бошлаб тезкор эвакуациягача.

Маълумотномани кимлар топшира олади?

Ёши 18дан катта бўлган ўлканинг барча фуқаролари. Биз учун сизни қайси тильда сўзлашингиз, ишлаган ва яшаган жойингиз аҳамиятли эмас. Энг асосийси сизда ўлкага тоза ва адолатли сайлов ўтказишга ёрдам бериш учун истагингиз аҳамиятли.

Сиз 2020 йили декабрда узлуксиз ўқишдан ўтишга тайёр бўлишингиз керак.

Президентлик сайловида «Клооп»нинг жамоасидан кузатувчи бўлишни истасангиз, қуйидаги илова орқали формага ўтиб, уни 10 декабргача тўлдириб юборинг.