«Озод қилмаса бир бало бошланади». Улук Ўмурзаковнинг тарафдорлари уни озод қилишни талаб қилмоқда

374

Ўшда рейдерликда гумон қилиниб қўлга олинган Улук Ўмурзаковнинг тарафдорлари уни тез орада бўшатишни талаб қилмоқда. Улар 17 ноябрда Ўш шаҳрида матбуот анжумани ўтказишди.

Йиғинга Қорақулжа туманининг 10дан ортиқ яшовчиси — Ўмурзаковнинг ҳамқишлоқлари келишди. Улар бир овоздан тергов битгунча Ўмурзаковни уй қамоғига чиқаришни сўрашди.

«Чет ўлкадан келган шпионни ушлагандай қўл-бошини қайириб олиб кетишди. Бунинг ўрнига қонун доирасида чақирув бермайдими? Агар бормаганда ушлаб кетса бўларди», — деди уларнинг бири Аким Идирисов.

Шунингдек йиғинга келганлар агар уларнинг талаблари бажарилмаса, «ёшлар кўтариламиз дейишаётганини» билдиришди. Улар бир ҳафта ичида Ўмурзаков озод қилинмаса «бир бало бошланишини» қўшимча қилишди.

«Бу ҳукуматни нима қилиғи? Яна бир нарсани бошлашмоқчими? Бир ҳафтада чиқариб берсин деб илтимос қилиб келдик. Бир бало бошланиб сайловгача қирғиз қирилиб қолмасин. [...] Бир ҳафта ичида чиқмаса Қорақулжа ҳокимиятини босамиз, кейин шу ерга келамиз», — деди йиғиндагиларнинг Алимкул Аскаров.

Бундан ташқари, йиғилганлар Ўмурзаковнинг қўлга олинишида «сиёсий манфаат бор» деб ҳисоблашади.

«Шу 5-6 октябрдаги инқилобда менимча қайсидир бир амалдорга сўзи ёки фикри ўтиб қолган. Менимча шунинг ортидан сиёсий таъқиб бўлмоқда», — деди йиғинга келганларнинг бири.

Ўмурзаковни қўлга олиниши

Улук Ўмурзаков ИИВ раҳбарининг ўринбосари Суюн Ўмурзаковнинг укаси, Ўш вилоятининг катта прокурори. У 12 ноябрда «Жол-Чирак и Ко» компаниясини рейдерлик босиб олишни уюштиришда айбланиб, МХДҚ томонидан қўлга олинган.

21 октябрда ўзларини мазкур кўмир қазиш компаниясининг эгалари деб атаган Алмас Жоробеков ва Муратбек Исраиловлар матбуот йиғини ўтказиб, уларни компаниясини Кутман Шермат ўғли исмли одам босиб олганини айтишган.

Шунингдек бу ишга Улук Ўмурзаковнинг ҳам алоқаси борлигини айтиб, у эгалик қилган «Мухаммед-Умар» хавфсизлик агентлиги «коннинг ҳақиқий эгаларини ишхонага киришига тўсқинлик қилаётганидан» арзланишган.

Шаҳар суди ва милициядан Шермат ўғли ҳозирда қидирувда эканини айтишган — у суд томонидан «Фирибгарлик» ва «Ноқонуний тадбиркорлик»да айбланиб, эҳтиёт чораси қатори қўлга олинган кундан бошлаб тергов қамоғига киритиш қарори қабул қилинган.

Улук Ўмурзаков ва Шермат ўғлининг адвокати кўп ўтмай матбуот анжумани ўтказишган. Унда Ўмурзаков конни босиб олиш бўйича айбни инкор қилган. Шермат ўғлининг оқловчиси унинг мижозига нисбатан таъқиб бўлмоқда деб билдирган. Шунингдек Шермат ўғли мазкур компания билан шартнома асосида ишлаётганини қўшимча қилган.