«Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров 7-ноябрда Москва шаҳридаги қирғизистонлик муҳожирлар билан учрашди. Унда сиёсатчи ваколатларини узайтириб олган Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишнинг қарорларини тан олмаслигини билдирди.
Шунингдек, 5-октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида муддатсиз чиққанларнинг талаби «Оқ уйни босиб олиш эмас, адолатли сайлов» бўлган деб билдирди.
«Ала-Тоо майдонига чиққанлар сайлов натижасини чиқариш талаби билан чиқишган. Ҳукуматни ёки Оқ уйни ёкиб, ё эгаллаб оламиз деб чиқмаган. Биз юртимизни кулги бўлишини истамаймиз. Оммавий ахборот воситаларини қарасангиз барча мамлакатларга кулги бўлаётганини кўрамиз. Биз шу ҳолатга тушмаслигимиз керак эди», — деб норози бўлди Мадумаров.
10-январга белгиланган муддатидан олдинги президентлик сайловини адолатли ўтишидан гумон қилаётганини айтди.
«Лавозимларни алмаштириш, тайинлаш каби ҳаракатлар натижасида сайлов тўлиқ равишда тоза ўтади дейишдан олисман», — деди сиёсатчи.
«Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров 30-октябрда матбуот анжумани ўтказиб, президентлик сайловига қатнашишини билдирган. Мадумаров президентлик сайловга номзодини партия эмас, ўзини-ўзи кўрсатишини айтган.
Марказий сайлов комиссияси президентни муддатидан олдин сайлашни 2021-йилнинг 10-январига белгилаган. Ҳозирда президент вазифасини бажарувчи премьер-министр Садир Жапаров давлат раҳбари сайлаб олингандан кейин конституциявий ислоҳотлар ўтказишини айтган. Жапаров ҳам президентлик сайловига қатнашади. Шунингдек, сайлов адолатли ўтади деб ваъда берган.
МСК президентлик сайловини ўтказишга 549,1 млн сом керакдигини билдирган.
Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 15-октябрда ўзининг истеъфоси ҳақида огоҳлантирган. Бунга парламент сайловининг натижасидан кейин ўлкадаги сиёсий инқироз сабаб бўлган.
Конституция бўйича янги президент сайлангунча давлат раҳбари вазифасини Жогорку Кенеш раиси бажариши керак эди. Бироқ парламент спикери Канат Исаев президент вазифасидан бош тортиб, унинг ваколатлари премьер-министр Садир Жапаровга ўтказилган.
Адахан Мадумаров олдин ҳам икки марта президентлик сайловига қатнашган. У 2011-йилдаги сайловда Алмазбек Атамбаевга (63,24%) мағлуб бўлиб, 14,77% билан иккинчи ўринни олган. 2017-йилда ўтган президентлик сайловида Мадумаров 6,57% билан учинчи ўринни олган — унда биринчи ўринни Атамбаевнинг меросхўри Сооронбай Жээнбеков (54,22%), иккинчи ўринни Ўмурбек Бабанов (33,49%) олган.