Қора-Сувда қарийб 6 миллион сўмни ўғирлашда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинган

279

Ўш вилоятининг Қорасув туманида 5,5 млн сомдан ортиқ пулни ўғирлашда гумон қилиниб 36 ва 29 ёшдаги кишилар 6 ноябрда қўлга олинган. Улар туман милициясининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Ўш ВИИБининг матбуот хизмати билдиришича, милицияга 41 ёшдаги яшовчи 20 октябрда номаълум кишилар уни тўнаб кетгани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.

“Жабрланувчи «ДEУ Матиз» русумидаги автомашинаси билан Тўлўйкўн қишлоғидаги «Нирвана» кафеси яқинида кетаётганда олдидан «Ваз-2107” машинаси келиб тўхтатган. Унда икки бола орқадан келган ва бошқа «Ваз-2107» русумидаги машинадан ниқобли уч бола тушиб, жабрланувчини номаълум ўқ отувчи қурол билан қўрқитишган. Унинг ёнида 5 млн 186 минг сом, 2500 АҚШ доллари, 130 минг рубль пули бўлган», — деб билдирди Ўш ВИИБнинг матбуот хизмати.

Гумондорлар воқеа жойдан қочиб кетишган. Ҳуқуқ тартибот органи ходимлари гумондорларни деярли 20 кундан кейин қўлга олишган.

Воқеа жиноятларнинг ягона реестрига «Қароқчилик» моддасининг «қурол ёки қурол қатори фойдаланувчи предметлардан фойдаланиш билан» деган бўлими билан рўйхатга олиниб, тезкор тергов амаллари олиб борилди.

Натижада Ўш вилоятининг Олай тумани ва Иссиқкўл вилоятининг Иссиқкўл тумани яшовчилари қўлга олинди. Бундан ташқари, ҳозирда бу жиноий ишга алоқаси бор бошқа одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Бундан икки йил олдин Ўш милицияси 15 млн сомдан ортиқ пулни ўғирлашда айбланган уч фуқарони қўлга олган. Қуролланган ниқобли номаълум фуқаролар хусусий тадбиркорни уйига кириб, куч ишлатиб сейфни олиб чиқиш кетишган. Маълумотга кўра, темир қутида тахминан 10 минг АҚШ доллари, 560 минг рубль ва 14 млн сом пул бўлган.