Бишкекда Оқ уйнинг олдида «Социал демократлар» партиясининг номзодлари 5-октябрда тинчлик митинги ўтказмоқда. Акция иштирокчиларининг орасида фуқаровий фаоллар ҳам бор.
Улар 4-октабрда ўтган сайловни тан олмаганликларини ва унда ноқонуний фактлар юз бўлганини айтмоқдалар. Митингга чиққанларнинг орасида собиқ депутат Ирина Карамушкина ҳам бор.
У ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилиб, «агар ҳукумат сайлов натижаларини кўриб чиқмаса, улар ҳам халққа хиёнат қилган жиноятчиларга айланишади» деган фикрни билдирди.
«Кеча, ҳеч бўлмаганда, мухолифат партиялари парламентга ўтади деган умид бор эди. Мен уч чақириқда депутат бўлганман. Мухолифат сўнгги йилларда кучсиз бўлди. Ҳукуматга одамларни манипуляция қилишига йўл қўймаслик керак», - деди Карамушкина.
Собиқ депутат оддий одамлар «босим остида, мажбур турда сайлади» деб таъкидлади.
«Мамлакатни бандитларга, контрабандачиларга, божхоначиларга ўтказиб бериш керак. Қандай йўл билан улар пулларни олиб чиқиб кетаётганини ҳаммамиз кўрдик. Ўша одамлар қонун чиқарувчи органга бориб бизга 5 йил қандай қилиб ручкани тўғри ушлашни ўргатишадими?» — деб норози бўлди у.
Дастлабки натижаларга кўра, сайловда мухолифат ўтгани йўқ. Овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан сўнг, «Ата Мекен» ва «Республика» партиялари 4-октабрда соат 14:00да Опера ва балет театри олдида митинг ўтказишини эълон қилишди. Улар одамларни оммавий турда участкаларга ташиган, овозларни сотиб олган адолатсиз сайловнинг натижасини тан олишмаслигини айтишди.
«Биз парламентга олигархлар ва жиноий гуруҳлар, ўғриларнинг келишига йўл қўймаслигмиз керак. Шунинг учун биз барча қирғизистонликларни ушбу сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилишга чақирамиз», - деди Жанар Акаев.
Деярли барча партиялар овоз беришнинг натижаларидан норозилигини айтишмоқда. У ҳатто «Мекеним Қирғизистон» бундан ҳам кўпроқ овоз олган бўларди деган фикрда. «Мекеним Қирғизистон» партиясидан бир мандатгагина кўп овоз олган ҳукуматнинг «Биримдик» партияси сайловнинг натижасидан рози.
БШК шайлоонун алдын ала жыйынтыгын чыгарды. Учурда дээрлик 2 млн добуш саналды. Алдын ала жыйынтык боюнча парламентке төрт партия өтөт. (24.94%), «Мекеним Кыргызстан» (24.29%), Кыргызстан (8.89%) жана Бүтүн Кыргызстан (7.20%).
БШКнын маалыматы боюнча бардык аймактарды «Мекеним Кыргызстан» менен «Биримдик» алдыга чыкты.
МСК сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Ҳозирга қадар деярли 2 миллион овоз санаб чиқилди. Дастлабки натижаларга кўра, парламентга тўрт партия ўтади. «Биримдик» (24,94%), «Мекеним Кыргызстан» (24.29%), «Қирғизистон» (8,89%) ва «Бутун Қирғизистон» (7,20%).
МСК маълумотларига кўра, барча ҳудудларда «Мекеним Қирғизистон» ва «Биримдик» олдига чиқди.