Охирги кеча-кундузда яна 207 нафар қирғизистонликда COVID-19 аниқланди, вафот этганлар йўқ

397

Республика штабидан 5-октябрда коронавируснинг янги 207 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек - 26;
  • Ўш - 4;
  • Чуй вилояти - 8;
  • Ўш вилояти - 34;
  • Талас вилояти - 4;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 9;
  • Жалолобод вилояти - 46;
  • Боткен вилояти - 75.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони  47 635га етди.

Бош штабнинг маълум қилишича ўтган суткада коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим қайд этилмаган. Инфекция жами 1 066 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Шунингдек, охирги суткада 103 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.

  • Бишкек - 6;
  • Ўш - 23;
  • Чуй вилояти - 7;
  • Ўш вилояти - 36;
  • Талас вилояти - 5;
  • Норин вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 2;
  • Жалолобод вилояти - 8;
  • Боткен вилояти - 13.

Шу билан мамлакат бўйича 43 521 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 1123 нафар бемор, уй шароитида эса 1470 нафар киши даволанмоқда.

Охирги суткада тўққиз нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан — бир, Жалолобод вилоятида — икки, Боткен вилоятидан — олти нафар шифокор COVID-19га чалинган.