«Биз айрим участкаларда дастлабки тахминимизга кўра кўпроқ олишимиз керак эди. Дастлабки натижа бўйича “Биримдик” партияси билан тенг бормоқдамиз — фарқ бўлгани ноль ўн фоизликгина. Протокол натижасидан кейин тўлиқ маълумот бера оламиз», — деган у«Азаттык»қа берган интервьюсида.
У шунингдек, сайлов «жуда ифлос» ўтганини қўшимча қилди.
«Айниқса Ўш шаҳрида сайлов жуда ифлос ўтди. Очиқ айтайин. Ижтимоий тармоқларда сайловдаги турли қоида бузарликлар чиқиб турди. Бошқа ҳудудлар ҳақида айта олмайман, аммо Ўшда айниқса ифлос ўтди. Ким қилганини мен аниқ айта олмайман, чунки Ўшда бўлганим йўқ, бу ердаман. Кўзим билан кўрганим йўқ, аммо ифлос деб тўлиқ айта оламан», — деди у.
Дастлабки маълумотга кўра, партия овозларнинг 24% олган, бу унга парламентда 40 мандат беради.