Бир видео билан: «Вақт кўрсатади» — Бакиров Матраимовни давлат хизматига олиб келиш ҳақида

67

«Мекеним Қирғизистон» партиясининг лидери Мирлан Бакиров матбуот анжуманида божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг давлат хизматига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

 

«У бизни партиянинг сиёсий кенгашида йўқ. Шу сабабдан ҳукуматнинг янги таркиби ва коалиция тузиш бўйича айтишга эрталик қилади. Буни вақт кўрасатади», — деди Бакиров.

Райимбек Матраимовни ва унинг оиласини «Мекеним Қирғизистон» билан боғлашади. Айни шу партия билан бу сайловга олтинчи чақирилшнинг депутати Искендер Матраимов бормоқда.

Марказий сайлов комиссияси 2 млнга яқин бюллетенни санади. Дастлабки натижа бўйича «Мекеним Қирғизистон» сайловчиларнинг 24 фоиз овозини олди.