«Реформа», «Чон Казат», «Ордо», «Ийман Нуру» ва «Мекен Интимағи» партиялари бирлашди

367

 

Парламент сайловининг натижасига норози партиялар бирлашди. «Реформа», «Чон Казат», «Ордо», «Ийман Нуру» ва «Мекен Интимаги» овоз бериш натижаларини тан олмасликларини эълон қилиб, ўз тарафдорларини 5-октябрь куни соат 12га Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтадиган митингга таклиф қилдилар.

«Бугун «Реформа», «Мекен Интимағи», «Чон Казат», «Ийман нуру» ҳамда «Ордо» партиялари бошларини бириктирди, бу сайловни легитимсиз деб ҳисоблаймиз. Ва натижасини тан олмаймиз», — деди реформачи Урмат Жанибаев.

«Биз бирлашдик», — деган билдирувини «Мекен Интимағи» партиясининг етакчиси Темирбек Асанбеков ҳам қолдирган.

4-октябрда сайловга қатнашган 16 партиянинг ичидан тўртаси парламентга ўтган.

«Биримдик» — 24,5%

«Мекеним Қирғизистон» — 23,88%

«Қирғизистон» — 8,76%

«Бутун Қирғизистон» — 7,13%.

Овоз беришнинг натижасига кўпчилик партиялар норозилик билдирмоқда. Ҳукуматга яқин «Биримдик» партияси сайловнинг натижаси билан қаноатланганини айтса, улардан қолишмаган «Мекеним Қирғизистон» бундан кўпроқ овоз олишимиз керак эди демоқда.

5-октябрда сайлов натижасидан норози бир неча партияларнинг митинги ўтиши керак бўлган — «Социал демократлар» соат 11:00да Ала-Тоо майдонига тинчлик акциясига чиқишса, «Реформа», «Чон казат», «Ордо», «Ийман Нуру» ҳамда «Мекен ИнтИмаги» у ерга соат 12га боришади. «Республика» билан «Ата-Мекен» эса соат 14:00га Опера ва балет театрининг ёнида учрашувлар ўтишини айтишган.