«Умумий иш» фондининг кузатувчилари бир неча қонунбузарликларни аниқлашди

298
Сурат: Общее дело

«Умумий иш» жамоат фондининг мустақил кузатувчилари сайлов куни 252 участканинг иши билан танишган. Улар жиддий ва майда бир қанча қонунбузарликлар кузатилганини айтишди. Участкаларнинг 61.2 фоизида 10 ва ундан кам сайловчилар ўзларини рўйхатдан топмай, овора бўлиб сайловга қатнашмай қолишди.

Шунингдек, ускуналар ишламай қолган участкаларнинг 7 фоизида бешга етмаган одам овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Натижада техник носозликлар сабаб участкаларнинг 7.4%ида электрон урналар оддий урналарга алмаштирилган. Сайлов участкаларининг 4%ида сайлов жараёнини ваколати йўқ одамлар кузатишган.

Кузатувчиларнинг мобил гуруҳлари 252 участкага бориб, улардан 27 участкада вазият жиддийлигича қолаётганини таъкидлашган. Уларнинг айтишича, 18 участкада ноқонуний ташвиқот уюштирилса, тўққизтасида узоқ навбат кутилиб, еттисида одамларни автомашиналар ташиган. Уч участкада очиқ маъмурий ресурсдан фойдаланиб, иккисида урналар ишламай, сайловчиларга босим бўлиб, овозларни сотиб олиш ҳаракатлари ҳам бўлган.

Бундан ташқари, участкаларда партия аъзоларига, журналистларга, УСК аъзоларига босим ўтказилган ҳолатлар ҳам бўлган. УСК аъзолари билан кузатувчилар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келган. Кузатувчилар УСК, АШК ва ҳуқуқ тартибот органларига нисбатан даъво аризасини ёзишган.

Уларнинг маълумотида Ўшдаги №5304 участкасида УСК аъзолари сайловчилар ўрнига овоз беришса, Бишкекнинг №1003 участкасида УСК раиси сайловчининг урнага солмай кетган бюллетенини ўзи урнага ташлаган. Ўшдаги яна бир №5264 — участкасида қонунга қарши равишда агитация бўлган. Деярли кўп участкаларда яширин овоз бериш принципларига амал қилинмаган.