Бош вазир Кубатбек Боронов 21-сентябрда ИИВнинг раҳбарияти Ўш вилоятининг Аравон туманида ташвиқот тадбири вақтида чиққан жанжални тез орада текширишни топширди.
Ҳукумат раҳбари айбдорлар мамлакатнинг тегишли қонунлари доирасида жавобга тортилиши кераклиги таъкидлади. Шунингдек маҳаллий ҳукумат органларига аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш топшириғини берди.
ИИВдан билдирилишича, тумандаги жамоат тартибини таъминлашда келтирилган камчиликлари учун Аравон туман ИИБнинг етакчиси Сактан Исмаилов хизматидан олинди. Шунингдек бир қатор ходимлар тартиб жазосига тортилди.
20-сентябрда Аравон туманининг Юсупов қишлоқ ҳукуматида «Мекеним Қирғизистон» партиясининг ташвиқот тадбирида оммавий муштлашув юз берди. Унинг натижасида 12 киши касалхонага ётқизилиб, 10 киши қамоққа олинди. Шунингдек 5 автомобиль пачақланган.
Ўш вилоят ИИБи тарқатган пресс-релизда муштлашувнинг келиб чиқиш сабаби номаълум деб ёзилган. Вилоят милициясининг матбуот котиби Женишбек Аширбаев «Азаттык»қа жанжал ташвиқот тадбирини ўтказаётган номзоднинг бошқа партия номзодини «ёмонлаб қўйгани» сабаб бўлганини таъкидлаган.
«Мекеним Қирғизистон» партиясининг номзоди, парламентнинг депутати Илхом Маннановнинг иштирокидаги учрашувга 100 нафарга яқин киши қатнашган. Партиянинг расмий баёнотига кўра, номаълум провакицион гуруҳ тарафидан ташвиқот учрашувига тўсқинлик қилиб, улар тадбирнинг иштирокчиларини калташган. Шу сабаб партиянинг бир неча тарафдорлари жабрланиб, улардан бири Ўш вилоятлараро касалхонада оғир аҳволда эканини маълум қилишди.
«Воқеа жойидан кўплаган видео тарқаган, уларнинг айримларида ким жанжалга сабаб бўлганини ва нима бўлганини аниқ кўриш мумкин», — деб билдиришган партиядан.
Маннанов КСДП партиясидан 2015 йили парламентга депутат бўлиб сайланиб келган. Ҳозирда «Мекеним Қирғизистон»нинг рўйхатида №33 ўринда рўйхатдан ўтган. «Кактус» нашри жанжалда депутат жабрланмаган деб билдирди. Милициядан Маннонов учрашув ўтказиш ҳақида уларга хабар қилмаган деб айтишди.
Юсупов қишлоқ ҳукумати етакчиси Шукрулло Файзуллаев «Биримдик» партияси билан парламент сайловига қатнашмоқда. У рўйхатда №74 ўринда. Ҳозирча милиция ва партиялар можаро Маннонов билан Файзуллаевнинг тарафдорлари ўртасида чиққанини тасдиқламади ҳам, инкор ҳам қилмади.
Аммо Аравондаги воқеа бўйича «Биримдик» партиясининг матбуот котиби Адилет Султаналиев ҳам фейсбукда пост эълон қилди. Унда провокацияга айбдорлар жазоланиши кераклиги айтилади. Бундан ташқари партиядагилар ҳуқуқ тартибот органлари қисқа вақтнинг ичида текширув ўтказиб, айбдорларни аниқлайди деб умид қилишмоқда.
Шу билан бирга «Биримдик» агитация тадбирлари хавфсизлик талаблари сақланган ҳолда ўтиши кераклигини ва партияларнинг вакиллари провокацион баёнотларни қилмаслиги кераклиги ҳам таъкидлаган.
Аравон туман милицияси воқеани Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд этиб, «Безорилик» моддаси бўйича судгача текширувни бошлади.