Қирғизистонда COVID-19нинг янги 55 ҳолати қайд этилди

313

Республика штаби ўтган кун давомида 55 нафар қирғизистонликда коронавирус тасдиқланганлигини хабар қилди.

  • Бишкек - 8;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 2;
  • Ўш вилояти - 7;
  • Талас вилояти - 5;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 2;
  • Жалолобод вилояти - 4;
  • Боткен вилояти - 25.

Пандемия бошлангандан бери республикада коронавирус инфекциясининг 45 471 ҳолати аниқланган.

Охирги сутка ичида коронавирус юқтириш оқибатида вафот этиш ҳолатлари аниқланмаган. Жами бўлиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар орасида 1093 ўлим ҳолати қайд этилган.

Сўнги кеча-кундузда 104 нафар бемор касалликдан тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 68;
  • Ўш вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 2;
  • Жалолобод вилояти - 9;
  • Боткен вилояти - 24.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар ичидан 41 682 нафар бемор тузалди — бу умумий беморларнинг 91 фоизи.

Бундан ташқари Ўш вилоятида икки ва Бишкек шаҳрида бир тиббиёт ходимидан коронавирус инфекцияси аниқланди. Шунингдек ўтган суткада 21 нафар тиббиёт ходими коронавирусдан тузалди — уларнинг 15 нафар уй шароитида даволанганю Жами бўлиб COVID-19ни 3 202 нафар шифокор юқтириб, уларнинг  2 822 нафари касалликдан тузалган.