Қирғизистонликларнинг фикрича энг коррупциялашган хизматлар — бу божхона ва ЖИДХ

341

Қирғизистон миллий статистика қўмитаси 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун аҳолининг ишонч индекси бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, қирғизистонликлар Давлат божхона хизматини энг коррупциялашган идора деб ҳисоблашади.

Давлат идораларидаги коррупцияни -100 дан +100 гача бўлган балл билан баҳолашган. Божхона хизматига энг паст рейтинг берилган — -15,4 балл.

Божхона кейинги иккинчи ўринда - -3,4 балл билан Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) туради.

Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, коррупциянинг энг юқори даражаси Ички ишлар вазирлигида (+11), солиқ хизматида (+5.3) ва Давлат суд экспертиза хизматида (+2,8) кузатилади.

Қирғизистонликлар энг кам коррупциялашган идора деб маҳаллий давлат маъмуриятларини (+50.3), шунингдек Бишкек ва Ўш шаҳар мерияларини (+45.1) ҳисоблайди.

Божхонадаги коррупция

Божхона хизмати қатор коррупцион можароларга, шу жумладан, божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари Раим Матраимовга ҳам алоқадор бўлган. Бу ҳақда OCCRP, «Озодлик» радиоси ва ва «Клооп»нинг «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» номли суриштирувида айтилади.

Суриштирувда Матраимовнинг Хитойдан Қирғизистон орқали Россияга ва Ўрта Осиёга олиб борган яширин карго империясига асос солган хитойлик тадбиркор Ҳабибулло Абдуқодир билан алоқаси ҳақида айтилади.

2019 йилнинг ноябрь ойида ўлдирилган журналистларнинг маълумотчиси Аеркен Саймаити Абдуқодирнинг 700 млн доллардан ортиқ пулини ювишга ёрдам берганини тан олиб, яширин бизнеснинг ишлаб туришига имкон берган божхонадаги коррупцияни Матраимов ҳимоя қилиб турганини билдирган.

Бундан ташқари, суриштирувда Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Турғунова Абдуқодирнинг оиласи билан биргаликда Дубайдаги қурилиш лойиҳасига қандай инвестор бўлиб қўшилиб қолгани ҳақида айтилган.