Қирғизистонда COVID-19 юқтирган 18 нафар бемор вафот этди

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 29-июлда ўтган брифингда охирги суткада коронавирус юқтирган яна 18 киши вафот этганини билдирди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 9;
  • Ўш шаҳри - 4;
  • Чуй вилояти - 2;
  • Талас вилояти - 1;
  • Ўш вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 1.

Жами бўлиб коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда 1347 нафар бемор вафот этди — мазкур статистикага COVID-19 юқтириб ва у пайдо қилган пневмонияга чалиниб вафот этган беморлар кирган.

Қирғизистонда коронавирус жами 34 512 кишидан аниқланди. Унинг ичида 23 343 бемор соғайди.