COVID-19дан яна 28 нафар бемор вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 1277га етди

416

Охирги суткада COVID-19га чалинган яна 28 бемор вафот этган. Бу ҳақда Республика штаби 26-июлда билдирди.

Коронавирусдан вафот этганларнинг энг кўпи Жалолобод вилоятида қайд этилди — беш. Шунингдек, Ўш шаҳри, Ўш ва Боткен вилоятларида — икки нафардан, Чуй ҳамда Иссиқуўл вилоятларида — тўрт нафардан ва Норин вилоятида — бир бемор вафот этди.

Аввалроқ ҳукумат пневмонияни коронавирус инфекцияси пайдо қилишини тан олган. Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1 277 киши вафот этди — уларнинг орасида расмий турда 29 тиббиёт ходими бор. арасында расмий түрдө 29 медкызматкер бар.

Қирғизистонда коронавирус билан хасталанганларнинг сони 32 813га етди — ўтган суткада янги 689 ҳолат қайд этилди. Жами бўлиб 20 388 киши касалликдан соғайди.