Қирғизистонда коронавируснинг янги 877 ҳолати қайд этилди

440

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра,  25 июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 877 ҳолати қайд этилган. Бир суткада қайд қилинган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи:

  • Бишкек шаҳри - 257;
  • Иссиқкўл вилояти - 122;
  • Ўш вилояти - 119;
  • Жалолобод вилояти - 91;
  • Талас вилояти - 79;
  • Чуй вилояти - 71;
  • Ўш шаҳри - 60;
  • Боткен вилояти - 58;
  • Норин вилояти - 20.

Шундай қилиб мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 32 124га етди.

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда COVID-19 юқтирган беморларнинг 38 нафари вафот этди. Касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 1 249 нафарга етди.

Охирги кеча-кундузда COVID-19га чалинганларнинг 53 нафари тиббиёт ходимлари.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда шифокорлар орасида коронавирус юқтиришнинг 2 633 ҳолати қайд этилиб, 1 305 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалган.