Гулнур Сатилганова Айчурўк Иманалиевани қўшиқ ўғрилигида айблади

1117

Қирғиз халқ артисти Гулнур Сатилганова 25 сентябрда ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида унинг «Сахна» қўшиғини рухсатсиз Айчурўк Иманалиева ижро этганини айтиб чиқди. Айчурўк Иманалиева эса қўшиқ ўзиники эканлигини айтмоқда.

«Сахна» қўшиғи чиққандан сўнг, қўшиқчи Гулнур Сатилганова ўзининг  «Фэйсбук» саҳифасида бу қўшиғини Айчурўк Иманалиева рухсатсиз ижро этганини ёзиб чиқди.

«2016 йилнинг февраль ойида қўшиқ сўзини ёзган муаллиф Чомоев Дуйшўнбек билан учрашиб, бу қўшиқнинг сўзларини ёздирганман, кейин бу сўзларга Рамис Алиевга мусиқа ёздириб, муаллифлар билан шартнома тузилган, шундай қилиб ярим йилдан буён бу қўшиқ устида ишладик. Мен айтмоқчи бўлганим, мен учун ёзилган бу қўшиқни Айчурўк Иманалиева муаллифларнинг рухсатисиз ижро этгани муаллифларнинг ҳам, менинг ҳам  жаҳлимни келтирмоқда», — деб ёзган Сатилганова.

Сатилганованинг сўзларига кўра, бу ижод маҳсулининг устида тузилган шартномалар унинг қўлида ва у «Кыргызпатент»да рўйҳатдан ўтказилган.

Сатилганова Иманалиева билан телефон орқали суҳбатлашишга ҳаракат қилган, бироқ у жавоб берган эмас.

«Мен у билан суҳбатлашмоқчи бўлдим, қўнғироқ қилдим, у жавоб бермади, бир неча марта боғланишга ҳаракат қилдим», — деди Сатилганова Kloop.kgга берган маълумотида.

Сатилганованинг билдиришича, Иманалиева «Сахна» қўшиғини тўлиқ ишланмаган вариантда куйламоқда.

«У куйлаган версияси — бу тўлиқ ишланмаган варианти. Мени қўшиғимни қаердан, кимлар орқали олганини мен тушунмаяпман», — деди Сатилганова.

«Сахна» қўшиғининг муаллифи Дуйшўнбек Чомо ўғли «НТС» телеканали билан бўлган суҳбатида, Иманалиеванинг ижросидаги қўшиқни радиостанциялар қўшиқлар рўйҳатидан ўчириб ташлашган.

«Айчурўк Иманалиева «Сахна» қўшиғини ижро этишга ҳуқуқи йўқ, мен бу қўшиқни ижро этиши учун ҳеч қандай рухсат бермаганман. Бу қўшиқни мен Гулнур Сатилганова учун ёзганман», — деди у.

«Super.kg» нашри билан бўлган суҳбатида, Иманалиева Сатилганова «алдаётганини» билдирган ва қўшиқ у учун ёзилганини айтмоқда

«Қўшиқнинг муаллифи Рамис Алиевдан олганман. У менга бошқа қўшиқ ёзиб бермоқчи бўлган. Пули ҳам олдиндан тўланган. Бироқ у қўшиқ менга ёқмай қолиб, икки ойдан кейин мана шу «Сахна» номли қўшиқни ёзиб берди. Бунга ярим йил бўлиб қолди. Гулнур «у қўшиқ менга ёзилган, мен буюртма берганман» деб ёлғон гапирмоқда. Аксинча, мусиқасини мен битириб, Рамис пулни олганлиги учун сотиб юборди. Албатта, ҳозир мен Гулнурга ёздим деб айтади», — деди Иманалиева «Super.kg» нашри билан бўлган муҳбатида.

«Азаттык» радиосига эса, Иманалиева бу можаро бўйича батафсил ўтириб сўзлашишга тайёр эканлигини айтган.

«Мен албатта муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қиламан. Бир қўшиқ сабабли 30 йиллик обрўйимни кетгизгим келмайди. Ҳақиқатдан ҳам мен қўшиқни тўлиқ битмаган вариантда куйламоқдаман. Бироқ тингловчиларга бу ёқмоқда. Агар Сатилганова куйлагиси келса, куйлайверсин, мен қарши эмасман», — деган Иманалиева.

Муаллиф: Эльдос Казибеков

Cурат: Ажар Шабданова / #ONE MAGAZINE