Парламент: депутат 9 мингдан оз маош йўқ деб тадбиркорлар тўғрисида айтган эди

935

Парламентнинг матбуот хизмати хабарига кўра, Гулшат Асилбаеванинг 9 мингдан оз маош йўқ дегани тадбиркорларга нисбатан айтилган эди.

Парламентнинг матбуот хизмати вакилининг Kloop.kgга билдиришича, депутат бюджет маҳкамалари эмас, бизнес-муҳити тўғрисида айтган эди.

«Депутат 8-9 минг маош тўғрисида гапирган вақтда, бизнес тармоғидаги минимал даромад миқдорини тасдиқлаш мавзуси кўрилаётган эди», — деди парламент вакили.

Асилбаеванинг сўзи — «Мен ўлкамизда шундай оз маош бор эканлигига ишонмайман. 8-9 минг сомлик ойлик йўқ», — «АКИпресс», Kloop.kg ва бошқа нашрлар ёзишган.

Бу гапидан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари киноя билан депутатни «ҳақиқатдан узоқлашган одам» ёки «ўзга сайёралик» деб аташган.

Парламентнинг матбуот хизмати вакили Асилбаева ҳақиқатдан ҳам бу сўзларни айтганини тасдиқлайди, бироқ ўша патдаги гапнинг контексти аҳамиятли бўлган.

Унинг сўзларига кўра, Асилбаева миллий статистика комитети Қирғизистондаги бизнес тармоғидагиларнинг ўртача маоши дея шу суммани айтганлиги боис шундай деган.

«Асилбаева ишонмайман деб, айрим хусусий тадбиркорлар топган даромадини яширишаяпти деган маънода айтган эди», — деди парламентнинг матбуот хизмати вакили.

Асилбаева ўзи эса, ОАВда эълон қилинган материаллар уни камситаётганини Kloop.kgга билдирди.

«Сизларга нима бу ўйинчоқми, ўзингларни рейтингингларни кўтариш билан шуғулланмоқдасизлар. […] Ёқимсиз, менинг профессионаллигимга шубҳа қилишнинг хожати йўқ. Ҳар бир айтган сўзга берилган изоҳларни эшитгим ҳам келмайди», — деди у.

Депутат Kloop.kgнинг мухбири билан кўп сўзлашишни хоҳламади, унинг айтган гапларини нотўғри тушуниб олишларидан хавфсираб, парламентнинг матбуот хизмати билан боғланинг деб қўйган.

«Матбуот хизмати маълумот беради, уларда стенограмма бор. Матбуот хизмати барчасини ёзиб, расмий билдирув тарқатишади», — деди Асилбаева.

Муаллиф: Азат Рузиев