Kloob: Бишкекда ёш болаларнинг гўзаллик танлови қандай ўтди

1109

«Қирғизистоннинг мини миси» номининг эгаси АҚШда ўтувчи халқаро гўзаллар танловида Қирғизистон номидан чиқади. Бишкекда ўтказилган бу танлов қандай бўлгани тўғрисида Kloob дастурида кўринг.

«Қирғизистоннинг кичик мис ва мистери» номли танлов 26 сентябрь куни «Алтын ажыдаар» ресторанида бўлди. Танловда 3 ёшдан 13 ёшгача бўлган 19 қиз ва 5 ўғил бола иштирок этишди.

Танловнинг шарти бўйича ёш иштирокчиларга беш босқич бор: ташриф қоғози, миллий либосларда чиқиш, оммавий рақс, истеъдодлар танлови ва замонавий пардоз.

Танловнинг 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган иштирокчилари орасида Дилара Алмазбекова, 5дан 10 ёшгача бўлганлардан — Даяна Дуйшеева ва 10дан 13 ёшгача бўлганлар орасида — Эльза Суйуналиева ғолиб бўлишди.

«Қирғизистоннинг кичик мистери 2016» номини олти ёшдаги Алихан Бакитбеков ютиб олди.

Танлов ғолиблари АҚШда январь ойида ўтувчи гўзаллик танловида Қирғизистон номидан чиқишади.

«Бу танловда биз иштирокчилар орасида ҳеч қандай  танлов ўтказмадик, барча хоҳловчилар иштирок этмоқда. Тадбир яхши ўтди деб ўйлайман», — деб Kloop.kgга танлов уюштирувчиси Алтинай Жилдизбекова айтди.

Муаллиф: Эльдос Казибеков

Видео: Арсений Мамашев