Обсервацияда шифокорларга ҳужум бўлган, аммо бригада одатдаги тартибда ишламоқда — ССВ

412

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова 18-майда «Ганси» авиабазасидаги ҳужумдан жабрланган шифокорларнинг бари ишга киришганини «Клооп»га айтиб берди. 

Тез ёрдам бригадасининг шифокорлари уч беморни Миллий фтизиатрия марказига олиб бориш учун эски «Ганси» авиабазасига боришган. У ерда обсервацияда ётган қирғизистонликлар обсервацияда ушлаб туриш шартларидан норози бўлиб, тез ёрдам бригадасига ҳужум қилишган. 

Тез ёрдам тиббиётининг бош шифокори Искендер Шаяхметов «Спутник»ка берган интервьюсида, одамлар шифокорларга беморларни машинага солдирмай, ҳайдовчини кабинадан суриб чиқиб, тез ёрдам машинасини оғдариш учун нари-бери силтишишганини айтиб берган.

«Ҳужум, машинани пачақлаш ва жисмоний куч қўлланиш хавфи бўлди. Бригада бурилиб қайта кетдию Ортидан тош ирғитиб, ойнаги синди. Ҳайдовчини бир неча марта қорнига уришди, ҳозир унинг ички органларининг жароҳатларини олдини олиш учун жарроҳлик клиникасига жўнатдик Афсуски, шифокорларимиз ҳимоя қилинмаётганини яна бир марта шоҳиди бўлмоқдамиз», — деб билдирган Шаяхметов.

Ҳайдовчи ошқозонидан жароҳатлангани аниқланган. Обсервациядаги шифокорлар 22-майга қадар штат режимида ишлайди, шундан кейин уларни янги гуруҳ алмаштиради. 

Обсервациядаги норозилик

Соль-Илецкдан олиб келиниб обсервацияда қолаётган 400 нафардан ортиқ қирғизистонлик уларни уйларига қўйиб юборишни талаб қилган. Улар талаб қўйишда ўзлари билан бирга келган коронавирус аниқланган фуқароларнинг уй карантинига чиқарилганини далил қилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакиллари билан сўзлашувлар натижасида коронавируси бор одамлар билан алоқада бўлган 19 киши қолдирилиб, қолганлари обсервациядан уй карантинига жўнатилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари 19-майда ўтган брифингда билдиришича, қўйиб юборилган қирғизистонликларни барининг таҳлиллари терс чиққан, улар уйларига етказилади. 

Соль-Илецк — Қозоғистон билан чегарадош жойлашган Россиянинг Оренбург вилоятидаги шаҳар. Қирғизистонга ўтиш учун Қозоғистон транспорт йўлаги очади деган маълумот пайдо бўлгандан кейин мазкур шаҳарга Россиядаги қирғизистонликлар кела бошлаган. Қирғизистоннинг ҳукумати бу шаҳардан 500 нафардан ортиқ одамни чиқариб кетган, аммо у ерда яна шунча одам қолган. Ҳозирда улар шаҳар ҳукумати қуриб берган чодир шаҳарчада яшашмоқда. 

Қирғизистон ҳукумати 18-майда билдиришича, у ердаги қирғизистонликларнинг бир қисмини самолёт билан олиб кетиш режалаштирилмоқда. 

19-майдаги маълумотга кўра, мамлакатда 1 243 коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Пандемия бошлангандан бери мазкур вирусдан 14 киши вафот этган.