Парламент комитети партиялар учун сайлов бўсағасини 5%га қадар камайтиришни қўллагани йўқ 

435

Парламентнинг конституция қонунлари бўйича комитетида партиялар учун сайловдан ўтиш бўсағасини 5%га қадар камайтириш бўйича тинглов бўлиб ўтди. Тузатишни «Республика — Ата-Журт» партиясидан депутат Мирлан Жээнчороев илгари сурган.

Бунга қадар депутатлар биринчи ўқишда шу каби қонун лойиҳасини мақуллашган. Бу ҳужжат парламентга ўтиш учун сайлов бўсағасини 7%га қадар камайтиришга имкон берган. Ҳозирги сайлов бўсағаси — 9%ни ташкил қилади. 

Марказий сайлов комитетининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова конституция қонунлари бўйича комитетнинг йиғинида партиялар учун 7% бўсағани қўллади. 

Унинг айтишича, партиялар  5% бўсағадан ўтиш учун 101 минг,  7% бўсаға учун эса — 142 минг овоз олиш керак. 

14-майда бу икки қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида регламент бузилган сабаб уларнинг ташаббусчилари Мирлан Жээнчороев ва Канат Керезбековнинг ўртасида тортишув чиққан. 

Депутат Жээнчороев сайлов бўсағасини камайтириш бўйича қонун лойиҳасининг бирини кун тартибида йўқ бўлса ҳам муҳокама қилина бошлаганидан норози бўлган. 

2015 йили ўтган парламент сайловида 7% бўсағага ишлаб турган, аммо уни 9% қадар кўтариш бўйича тузатиш 2017 йили қабул қилинган. Бундай тузатишларнинг муаллифларидан бири бири Жээнчороевнинг ўзи бўлган. 

Партиялардаги тартибсизликлар

Сайловда партиялар учун сайлов бўсағасини камайтириш бўйича депутатлар жорий йилнинг октябрида режалаштирилаётган парламент сайловининг олдида айтила бошлади. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик боис қачондир бир вақтда ҳукуматпараст бўлиб турган КСДП партияси ҳозирда лидерлик позицияларини йўқотиб қўйган. 

Лидерлик позицияда бўлган яна бир — «Республика — Ата-Журт» партияси ҳам ҳозирда бошидан инқризно ўтказмоқда. Партияда тартибсизлик сезилиб туради, чунки унинг лидери Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловидан ютилиб қолгандан кейин сиёсатдан кетган эди. У сайлов вақтида ва ундан кейин ҳам Жээнбеков ва Атамбаев босим ўтказиб, унга нисбатан қўзғалган жиноят ишларини охиригача чиқариш билан таҳдид қилишганини билдирган. Ҳозирда партияни Мирлан Жээнчороев бошқаради.

Шу сабабдан ҳозирда парламентда кучли партия йўқ, шу сабабдан яқин орада формат ўзгартиришлар ҳамда ҳозирги сиёсий иттифоқлар билан бирикишлар бўлиши эҳтимол. Бу дегани ҳозирги ишлаётган депутатлар кейинги чақирилишга илиниши учун кучли, ёки бой партияларни топиши кераклигини англатади. 

Маҳаллий кенгашга сайловлар коронавирус пандемияси сабаб ўтмай қолган, аммо сайлов ҳаракатларида «Мекеним Кыргызстан» ҳамда «Биримдик» партиялари олдига ўзиб чиққан — бу партияларнинг етакчиларини бир томондан Матраимовларнинг клани билан, иккинчитомондан Жээнбековларнинг клани билан боғлашади

Булардан ташқари «Чонг Қазат» ҳаракати танила бошлади, ҳаракатнинг аъзолари бой сиёсатчиларнинг юзини очишни ҳамда «ўғирланганларни қайтаришни» талаб қилмоқда.