Бишкек шаҳрида сўз эркинлиги учун ReАкция 3.0 фуқаролик акцияси ўтмоқда. Унинг иштирокчилари — уч кун аввал қабул қилинган «Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги қонунга қарши.
Фуқаровий фаоллар темир йўл бекатининг олдида йиғилишди. Иштирокчилар плакатлар билан келишган. Уларнинг бирида мазкур қонунни қўллаб берган спикер Дастан Жумабековнингсуратини ҳам кўриш мумкин.
«Клооп»нинг журналисти Алмир Алмамбетов акция бршланганини ва унга 100 нафарга яқин киши иштирок этаётганини айтди. Уларнинг орасида собиқ депутат Омурбек Текебаев ҳам бор.
Акция асносида Эркинлик бульваридан Оқ уй тарафга қараб пиёда юриши ўтади. Шунингдек қонунга қарши петицияга ва аризага имзо тўрланади. Тадбир соат 14:00да якунланади.
Парламент 25-июнда кечки пайт «Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи ва учинчи ўқишда мақуллади. 89 депутатнинг ичидан 10 нафаригина қонун лойиҳасига қарши овоз берди. Қонун лойиҳасининг муҳокамасини Жогорку Кенеш олдидаги митинг билан бирга ўтди — фаоллар Гулшат Асилбаева ҳужжатини чақиртириб, мандатини топширишни талаб қилишган.
Қонун энди президент Сооронбай Жээнбековнинг имзоси учун жшнатилади.