Ҳукумат: Пневмония билан хасталанганлар учун қўшимча ўринлар тайёрланди

120

Ҳукуматнинг матбуот котиби хабар қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 июнга келиб коронавирус юқтирган беморлар учун қўшимча ўринларни тайёрлади.

“Миллий госпиталнинг урология бўлимига қўшимча 150, «Манас» аэропортининг ҳудудидаги обсервация жойига яна 200 каравот жойлаштирилди. Буларнинг бари ўпка касали билан оғриганларни қабул қила бошлади. Беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий бригадалар ташкил қилинди. Бўлимлар зарур бўлган тиббий ускуналар билан таъминланди”, — деб тушунтирилди ҳукуматдан.

Бундан ташқари, тиббиёт идораларида 57 кислород концентраторлари сотиб олинган.

№1 шаҳар касалхонасига яна қўшимча 120 ўрин пневмония билан хасталанганларга мослаштирилиб 29 июндан бошлаб ишлай бошлайди. Бунга қадар Миллий фтизиатрия марказининг базасида, Темир йўл касалхонасида, Миллий жарроҳлик марказида, Миллий госпиталда, Курортология институтида, №1 шаҳар клиник касалхонасида 400дан ортиқ ўрин тайёрланган эди.

Ҳукуматдан билдирилишича, беморлар учун ўринлар етарли, COVID-19 касали аниқланган беморлар учун эса алоҳида стационарлар тайёрланди.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония бўлган беморларнинг сони ўсиб кетганини хабар қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 29 июнда вазирликнинг айрим алгоритмлари ўзгарганини билдирди. Унга кўра, ОТМда коронавирус касали симптомисиз ўтаётганлар билан бирга пневмониянинг ёки жиддий респиратор вирус инфекциясининг белгилари бор одамлар консультация олиши мумкин.

Бундан ташқари, оғир нафас олиш ва пневмониянинг белгилари борларнинг бари ПЗР-тестисиз даволашга қабул қилинади. Кейинчалик улар стационарларда тест топширишади.

29 июнга келиб республика бўйича COVID-19га чалинганларнинг янги 269 ҳолати қайд этилди. Жами бўлиб пандемия бошлангандан бери мамлакат бўйича коронавирус 5017 кишига юқди. Касаллик 50 беморнинг умрига зомин бўлди.